[soundcloud id=’67496450′]
Мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Ўзбекистондаги куч тизимларига мурожат қилиб, уларни ҳукуматнинг нафақаларни қисқартиришга доир “яширин режаси”дан огоҳ бўлишга чақирган.
Uzxalqharakati. com вебсайтида эълон қилинган мурожаатда Президент ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашига нисбат берилган махфий ҳужжатдан иқтибос келтирилади.
Унда гўёки куч тизимларига ходимларнинг нафақаларини қисқартириш юзасидан йўриқлар берилади.
Шундай йўриқлардан бирига кўра, ходимлар нафақага чиқишига яқин қолганда пора билан қўлга туширилиб, пенсиядан маҳрум қилинишлари мумкин.
Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда “нафақа тизимини ислоҳ қилиш” дея таърифланган қатор чораларга қўл урган.
Аммо Би-би-си билан суҳбатда Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек, Ўзбекистон Сенатидаги манбаълар мухолифат веб саҳифасида тарқатилган хабарни тасдиқлашмади.
Би-би-си Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раиси Муҳаммад Солиҳдан бу ахборотнинг манбаъси ҳақида сўраган.