O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

BBC: “ЎХҲ Мустақиллик кунига баёнот билан чиқди”

BBC: “ЎХҲ Мустақиллик кунига баёнот билан чиқди”
151 views
31 August 2012 - 7:10

Ўзбекистон Шўролар Иттифоқидан ажралиб чиққанининг 21 йиллиги тантаналари арафасида Ўзбек мухолифати баёнот билан чиққан.
Уларда мустақиллик байрамидан оддий ўзбекистонликлар баҳраманд бўлмаслиги айтилган, аҳолини ҳукуматга бўйсунмаслик чақириқлари янграган.
Мухолифатдаги аксар аъзолари хориждаги муҳожир ўзбекистонликлардан иборат Ўзбекистон Халқ Ҳаракати мамлакат мустақиллигининг 21 йиллиги муносабати билан баёнот эълон қилган.
Бу баёнотга кўра, аксар ўзбекистонликларнинг ҳозирги аҳволи шод-хуррамликка асос берадиган эмас.
“Мустақиллик эълон қилинганидан 21 йил ўтиб, юртимиз аҳволи худди абсурд саҳна асарининг энг чиркин бўёқ ва шаклларини эслатади: Конституцияси масхара мавзусига айланган, қонунсизлик ҳукми ўрнатилган бир давлат. Порахўрликдан илма-тешик бўлган иқтисод, қашшоқликдан қобирғаларини санаш мумкин бўлган оддий халқ, оиласига бир парча нон топиш илинжида чет элларга қуллик учун чиқиб кетаётган миллионлаб инсонлар, аксарияти учун ҳақсизлик, ҳақорат ва хўрлик оддий турмуш тарзига айланган бир жамият”, дейилади Ўзбекистон Халқ Ҳаракати баёнотида.
Баёнотга кўра, Тошкентда августнинг охирги кунида ўтказиладиган байрам тантаналарида оддий инсонлар қатнаша олмайди.
“Ўзбек халқи 21 йил кузатгани каби, бу зиёфатни бир чеккада жим кузатажак”, дейилади Ўзбекистон Халқ Ҳаракати эълон қилган баёнотда.

 

bbc.co.uk/uzbek