Ўзбек халқи содда бўлади-да, ҳатто Афандиси ҳам содда…
Эмиш, бир куни Афанди ўқишга эшагини етаклаб кириб келибди. Синфдошлари ҳайрон бўлиб:
– Насриддин Хўжа, эшакнинг бу ерда нима иши бор?,- деб сўрабдилар.
Шунда Насриддин:
– На яхши гапга тушунади на ёмон гапга. Ўқисин буям, ахири бир кун одам бўлиб қолар,- деган экан.
Ана шунақа соддамиз биз, соддалигимиздан кимлар фойдаланмаган дейсиз. Кейинги пайтларда ўзбекларни лаққилатишни ўзларига касб қилиб олган бир гуруҳ пайдо бўлди. Қип-қизил ўғрилар тўғриларни қўли билан кўрсатиб,”ЎҒРИНИ УШЛА” деб бақирадиган бўлдилар.
Узоққа бориб юрманг, Швецияда яшайдиган, Қудрат Бобожоннинг соддалигидан фойдаланиб унинг Исёнкор деган сайтини ўғирлаб олган, айтишларича, велосипед ўғирлаб сотиб полицияга тушган машҳурлар бор орамизда – Юсуф Расулов деган…
Биз Америка очмадик, бу воқеалар эл орасида достон бўлиб кетган.
Биздан бир хато ўтиб, бу одамга бир сайт қуриб берганмиз бир вақтлар. Номини ҳам ёнимиздан пул тўлаб сотиб олганмиз – жанобларидан пул олмасдан (Исботини кўрга ҳасса қилиб, www.yangidunyo.com га осиб қўйганмиз).
Майли, катта миқдормасдир, аммо ҳалол пулдир. Канадада яшаётганлар, ишлаб ҳалол пул топадилар – ўғирлик мол сотиб тирикчилик қилмайдилар. Ва ўз пулингизга олган молингизни албаттаки, истасангиз Жонга берасиз, истасангиз Иванга…
Юсуфга бергандик, Инсонларнинг шаънини ҳақорат қиладиган, итдан олиб итга соладиган уйдирма мақолалар қўйгач, қайтариб олдик.
Бу ҳақда илк мақоламизда батафсил ёзганмиз. Шу линкка боссангиз – ўқийсиз.
Одамзод чаласавод бўлса қийин экан. “Сайтимни бутун материаллари билан ўғирлаб кетишди” деб аюҳаннос солаётган ўғригина бўтамиз домен исми олиб қўйилиши билан сайт материалларини йўқотиб юбориш ўртасидаги фарқни билмайди шекилли… Ёки билади-да, Инсонларни чалғитиб, ўзини бечораҳол кўрсатиб миллатдан раҳм-шафқат ундириш пайидадир?
Ҳа, нима учун бу домен исми олиб қўйилганлигини ҳам “унутиб” қўйган – чунки “САЙТИМНИ ЯНА ЎҒРИ УРДИ” сафсатаси билан ўша ҳақоратни ҳамма жойдан ўчириб ташлаган (Яхшиям print нусхалари олиб қўйилган экан тарафимиздан…) Орқасидан, кечирим сўраб ёзган мақоласини ҳам олиб ташлади…
Орадан 5 ой ўтказиб, яна жазавага тушаётганининг сабаби – ҳеч қаерда исботи йўқ деб хом ўйлаяпти.
Билмаганлар учун эслатиб қўяйлик – Юсуфнинг сайти ва материалларига ҳеч ким қўл ургани йўқ, биз ўзимизда бўлган домен исмимизни унинг хостинг ерига йўналтирилишини бекор қилдик халос. Материалларини эса, устига валасипед қўшиб берса ҳам олмаймиз…
Энди яна икки оғиз гап:
Юсуфбой бу қадар адолатпарвар ва олижаноб, қўй оғзидан чўп олмаган, ўта ҳалол ва ростгўй одам бўлса, эркакка ўхшаб, ўша сабаб бўлган материалларини, орқасидан ёзган кечирим мақоласини сайтига қўйиб адолат истамайдими??
Мана бунақа қилгандим, ана шунақа қилдилар, демайдими? Одамларни лаққилатиш ўрнига ҳақиқатни ёзмайдими? Қўйинг-да, одамлар бу можорага ўз холис фикрини билдирсин?
Бунга юрак керак, жасорат керак. Аноним ном билан иғво ёзиб ҳақорат қилишга устасиз, ниқобингиз йиртилиб қолишидан эса қўрқасиз… Бунақамас-да, ошна…
Ўғри деган медал эса, жаноб Юсуфбой, сизнинг кўкрак нишонингиздир. Буюрсин, ярасин. Ҳеч кимга бермайсиз уни… Берманг…
Фахриддин Худойқулов