O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Н.Нормўмин ва Т.Қораев (ББСга суҳбат)

Н.Нормўмин ва Т.Қораев (ББСга суҳбат)
175 views
02 July 2012 - 12:51

[soundcloud id=’51533691′]

Ўзбек мухолифатининг бир қатор гуруҳларини ўзида бирлаштирган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ўтган ҳафта охирида Прага шаҳрида ўзининг иккинчи қурултойини ўтказиб, Каримов тузумига қарши кураш бўйича янги режани ишлаб чиққан.
Ҳаракат фаоллари ва кузатувчилар дохил 70 дан зиёд киши иштирок этган қурултойда қабул қилинган бу режа етти банддан иборат.
Ўтган йил баҳорида ташкил этилган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Ўзбекистондаги жорий ҳокимиятни ағдаришни мақсад қилганди.
Хўш, бир йил вақт ичида ҳаракат нимага эришди?
Би-би-си қурултой сўнгида айни савол билан Ўзбекистон Халқ Ҳаракатининг мувофиқлаштирувчиси Намоз Нормўъмин ва ҳаракат фаоли, журналист Тўлқин Қораевга мурожаат қилган.

bbc.co.uk/uzbek