O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

БОКИРАЛИКНИНГ ЮКИ

БОКИРАЛИКНИНГ ЮКИ
15,198 views
16 March 2024 - 22:37

Дастурлар ҳам ўзидан “қаҳрамон” ясаб олгиси келади.

Озодлик бошловчиси савол берибди: Бокиралик юки нимаси ёмон?

Манови қиз жавоб берибди: Қизларимиз бу юкни кўтаришдан жуда ҳам чарчади? Бу ҳамма қизлар номидан жавоб берибди. Фаросат қайда? Қизларимиз деганда тўлиқ бокиралик юкида мактаб қизлари юради. Мақсад нима? Мактаб қизларини бўғоз бўлиб қолишлари бокиралик юки оғирлигиданми? Ўғил болаларни ёшлигида чукини кесишади! Қизларни болалигидан апендис қилсинми? Нима демоқчи изоҳланглар… Мактабни тугатгач истайдими йўқми, олтмиш фоиз бу юкдан холос бўлади. Унв.ни тугатгач тўқсон фоиз… Гаплари ю, фикрларини таҳлил ва таҳрир қилсам… унчалик жинни эмас, истаганига иштон боғин тушира олмай қолган задали қиздай туюлди. Мен анови ўзидан “олим” ясаб олган пиарга ўч нусхадами ҳамма гап десам, буларнинг аксариятининг фикри бир хил қолипдан олингандек… Ижтимоий тармоқлардан қанчалаб ўқувчилар фойдаланётганини ўйламайдими бу? Ҳеч қурса паспорт олгандан кейин чарчади десин.. Шекилли бокиралик юки қиз бола билан бирдек етилиб борса керак. Одам анатомиясидан яхши ўқимаганману… Аммо миллат хоинларига минбар берилмаслиги шарт. Миллат дейилганда ўзбек, туркман, тожик, қирғиз, қозоқ, бор-э европадаги инглиз…бари тушуниляпти… Ўн саккиз ёшдан кейин дўхтирга бориб ўшани олдирсин деганда ҳам тушунардим. Бирор чала йигит бунга ҳалигача қиз бола экансан, сени қила олмайман деб кетган бўлса…унда ҳам ўзи шахсий ҳолатини жамиятга сингдиришга ҳаққи йўқ…

ПС: Шоирман, бир пайтлар шеъримни ё мени изимдан кетган қизлар жуда кўп бўлган… Милисалар излаган, қишлоқлар излаган… Қизларни бузмадим… Битта нарсани англаганман. Бу юк эмас, бу уларнинг бойлиги, номуси, шаъни…

Ўқитувчиман, кўплаб шогирдларим бор, улар бу фикрлардан огоҳ бўлиши шарт, уларнинг онгига салбий таъсир қиладиган бу гапларга йўл қўя олмайман.

Ижодкор, опаларим бор, ижодкор қанча сингилларим бор, ижодкор аёллар бор…Улар ҳаётдан улгу олиб келажакка сўз етказади… ўзидан шоира ё саънаткор ясаб олган иштон боғи бўшларни назарда тутмаяпман…

Маданият ходимиман, миллатнинг маданияти, қадрияти, маънавиятига маъсулман.

Отаман, гулдек қизларим бор.

Инсонман, ҳаётнинг аччиқ томонларини кўрдим, кўраяпман… қанча бўҳтонлару, ёлғонлар, риёларга қоришди. Аммо миллат шаънига боғлиқ масалада йиқилган жойимдан доим турганман.

Тирикман; қарши гапира оламан. Агар синчиклаб қаралса Каримов даврида доим хатоларга нисбатан танқидий битикларим чоп этилгани кўрилади. Ҳозир эса ўзбек тилида ТИЛИ йўқ “расмий лақмалар”, “норасмий лаққилар”, “гапирадиган ўликлар”, “бепарда масхарабозлар”га тил битгани бу, мен ошкора фикрлаяпман дегани эмас… Бу қизга еткариб қўйинглар, бирор нарсани ўз қаричи билан ўлчаб ўзига маъқулини олиши мумкин… Осмонни қаричлаб ўлчаб бўлмайди… Ва келажак авлодга эса соф ва гўзал туйғулар ҳақида гапириб бу нағмаларни йўққа чиқарингизлар…

Талант Бек