O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Сўх турғунлари бир-бирига ҳужум қилишга ўтганлар

10 январь куни кечқурун Сўх анклави турғунлари Хушёр қишлоғидаги ўз ватандошларига ҳужум қилганлар, оқибатда 30га яқин уй зарар кўрган, дея хабар тарқатди “ВБ” нашри.

Сўх турғунлари бир-бирига ҳужум қилишга ўтганлар
147 views
12 January 2013 - 12:56

10 январь куни кечқурун Сўх анклави турғунлари Хушёр қишлоғидаги ўз ватандошларига ҳужум қилганлар, оқибатда 30га яқин уй зарар кўрган, дея хабар тарқатди “ВБ” нашри. (www.vb.kg)

Ҳужум ва калтаклашларда юзга яқин Сўхлик иштирок этган.

“Ҳужумлар ва калтакларга сабаб, Сўхда юзага келган вазиятда гўёки улар айбдор эканлиги бўлган. Бугунги кунда бу ерда ёқилғининг бир литри 3$, озиқ-овқат нархлари эса мисли кўрилмаган даражада қимматлашиб кетган”, – дейилади хабарда.

“Ҳужумчилар ўз ватандошларига ҳужум қилиб, уларни Сўхнинг ташқи дунёдан узилиб қолишида айблаган”, – дейди нашр манбаси.

Эслатиб ўтамиз, Сўх анклавида юзага келган вазият борасида расмий Тошкент бирор реакция билдираётгани йўқ. Таҳлилчиларга кўра, бундай сусткашлик Каримовнинг минтақавий сиёсатдаги муваффақиятсизлиги ва қўшнилар билан низоларни ҳал этолмаслиги билан изоҳланади.

ЎХҲ Хабар маркази