O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲнинг Канада бўлими навбатдаги йиғилиши

ЎХҲнинг Канада бўлими навбатдаги йиғилиши
164 views
17 July 2011 - 5:47

Якинда ташкил топган Ўзбекистон Халқ Ҳаракати Канада бўлимининг мухожиротдаги фаолияти aктив суратдa давом этaяпди.
15 июл куни Канаданинг “Британия Колумбияси” провинциясида яшавчи муҳожир Ўзбекистонликлар ўзаро тўпланиб мажлис ўтказдилар. Мажлисда Ҳаракатининг Канада бўлими фаолияти хусусуда мунозаралар бўлиб, агитация ва иқтисодий масалалар муҳокама этилди.
Сўзга чиққанлардан Марат Насибуллининг Хорижда яшовчи ўзбекистонликлардан ЎХҲ ва уни дастури ҳақида ижтимоий сўров ўтказиш ҳақида таклиф киритди. Бу таклиф муҳокама қилиниб, сўров жараёни суратга олиниб ЎХҲ сайтига юборишга келишилди.
Шунингдек, бўлим етакчиларидан Шуҳрат Қурбоннинг ҳаракатга янги азолар жалб қилиш хакидаги таклифлари инобатга олиниб, шу хусусда келишиб олинди.
Кеча – 16 июл куни эса, харакатнинг Канада бўлими раҳбариятининг навбатдаги йиғини ўтказилди.
Йиғинга бўлим мутасаддиларидан ташқари харакатга аъзо бўлган бошқа муҳожир ватандошларимиз ҳам иштирок этишди. Йиғинда Канада регионларида ҳаракатнинг янги бўлимлари ёхуд вакилликлар очиш ва ҳаракатга янги аъзолар жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташкари Ўзбекистондаги зулмни, халқимизнинг ночор аҳволини акс эттирган ижтимойи-сиёсий материаллари тайёрлаб Канада матбуотида эълон қилиб бориш хусусида ҳам келишиб олинди. Муҳокама этилган мавзулар ижро этиш хусусида масъулиятни ЎХҲни Канада бўлими раиси муовини Ахрор Мамадиев зиммасига юкланди.
Ғайратжон Холматов ЎХҲнинг Канада бўлими раиси