2013 йил 20 май куни соат 12.00 да Тошкент шаҳрининг Шайхонтохур туманида энг янги тарихимизнинг энг буюк воқеаси содир бўлади. Ушбу куни ташаббускор ва матонатли хуқуқ ҳимоячиси Абдураззоқ Содиқовнинг фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур туманлараро судига Тошкент шаҳар Олмазор тумани бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарига нисбатан берган даъво аризаси суд мажлисида кўриб чиқилади. Суд мажлисига ФИБ Шайхонтохур туманлараро судининг судъяси Д.С.Мавлянова раислик қилади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, суд мажлисида даъвогар сифатида А.Содиқов, жавобгар сифатида Олмазор туман бандликкка кўмаклашиш маркази раҳбари Мухаммадалиев Музафар Умурзоқович иштирок этади. Суд мажлисининг қандай ўтиши жамоатчиликни тўлқинлаётганлиги сабабли кузатувчилар сонининг кўп бўлиши тахмин қилинмоқда.
Даъвогар А.Содиқовнинг даъво аризаси бўйича, жавобгар бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари М .Мухаммадалиев унинг шаъни ва қадр-қиматини камситиб фуқаролик ҳақ-ҳуқуқларини қўпол тарзда бузган. Ўз хизмат вазифасини ўзини ва юқоридагиларнинг манфаатлари сабабли бажармаган. Уни ўз вақтида ишсизлар рўйхатига олмаган, ишсизлик ва талабалик нафақалари олишга қонуний ҳақи бўлгани ҳолда уни бу пул маблағлари билан таъминламаган. Шунингдек ўтган давр мобайнида уни иш билан таъминлаш учун амалий ишларни мутлақо бажармаган. Юқоридаги ҳаракатлари билан Олмазор туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари жамоатчилик ва Президентни ёлғон маълумотлар орқали чалғитиш – ишсизлар сонини яшириш ҳаракатларини содир этган, деб ҳисоблайди. Даъвогар А.Содиқов жавобгар 8 млн сўмлик маънавий зарарни унинг фойдасига ундириб бериш даъвосини қондиришни суддан илтимос қилмоқда. Ўзбекистон давлатини ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётида ўта долзарб масалага айланиб қолган ишсизлик масаласини, шунингдек иш ҳақи миқдорини озлиги масаласини, Президент девонини ва Ўзбекистон ҳукуматини масъул мулозимларини ишсизлик ва иш ҳақи озлигини ошкора ва махфий яширишга бўлган ҳатти-ҳаракатларини ўз тақдири мисолида мардларча шижоат билан фош этаётган ҳуқуқ ҳимоячиси А.Содиқов шубҳасиз ўз даврининг қаҳрамонига айланиб бормоқда.
Жамоатчиликнинг бу суд жараёнига қизиқиши – бу суд жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган тўрт томоннинг бу суд жараёнига қандай муносабат билдириши билан янада қизиқмоқда.
1) Президент Девонини – Ислом Каримовни;
2) Ўзбекистон ҳукуматини – Шавкат Мирзиёевни;
3) Ўзбекистон Халқ демократик партиясини – Кетмановни
4) Ўзбекистон Инсон ҳуқуқларини мустақил ҳимоя қилиш ташаббускор гуруҳи раҳбарини – Суръат Икромовни.
1) Расмий ахборотларда ишсизлик ва иш ҳақининг камлигига аҳамият берилмайди. Ўзбекистон давлатида 8 млн га яқин меҳнат Армиясининг мавжудлиги давлат раҳбари томонидан билиб ёки билмасдан тилга олинмоқда. Ушбу меҳнат Армияси юбораётган 10 млн Ақш дан зиёд пул маблағи ва бу маблағнинг ҳаракати туфайли Ўзбекистондаги ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўсаётганлиги Президент ҳисоб-китобларида атайин ёки билмасдан ҳисобга олинмайди. Меҳнат Армиясининг бевосита ёки билвосита ҳаракатлари туфайли яратилаётган ялпи ишлаб чиқариш маҳсулоти Ўзбекистон ялпи ишлаб чиқариш ўз ўзини алдаш билан баробарлигини Президент девони тушуна олмаяпди. Шундай шароитда Президент девонининг А.Содиқов даъвосига муносабати ҳақиқатдан жамоатчилик учун жуда қизиқарли воқеа бўлади.
2) Ўзбекистон ҳукумати ишсизлик масаласини сиёсий масалага айланганлигини била туриб бу борада ўзининг фикрини билдиришни ташаббус кўрсатишдан ўлгудек қўрқади. Ҳукуматни ишсизлик вазифаларини ижро орган – прокуратурага юклашдан бошқа нарсани билмайди. Энг ачинарлиси Ватан ва халқ ривожининг асоси бўлган ёшларни иш билан таъминлаш масаласи миллионлаб коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи битирувчиларнинг ўзларига, уларнинг ота-оналарига ва коллеж маъмуриятига юклаб қўйилган. Гўёки бу билан ҳукумат мулозимлари ўз вазифаларини бажариб бўладилар. Давлат ва халқнинг каттадан катта маблағлари самара берадими ёки йўқми? Бу гўё ҳукуматнинг иши эмас. Юқоридаги каби ҳукуматнинг суд жараёнига муносабати жамоатчиликни жуда қизиқтирмоқда.
3) Ўзбекистон халқ демократик партиясининг ўз аъзоси бўлган А.Содиқовни қўллаб-қуватлаши нимада кўринади? Бу муаммоларни партия ўз оммавий ахборот воситалари қандай ёритади? Бу ва бошқа масалалар жамоатчилик эътиборида бўлиши аниқ кўриниб қолди.
4) Ҳуқуқ ҳимоячиси А.Содиқовнинг ҳуқуқ ҳимояси фаолиятидаги раҳбари С.Икромов борасида бир оғиз сўзламоқчиман. Номоз ўқимайдиган, ароқ ичадиган, диний эътиқодлари учун қамалган диндорларни ҳимоя қилиб юрган биринчи ҳуқуқ ҳимоячиси номига даъвогар, ўта мақтанчоқ Суръат Икромовни бу суд жараёнига муносабати жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда. Инсоф юзасидан айтсак бизга маълум маълумот бўйича, А.Содиқовни ишдан ҳайдалишига бош сабабчи айнан С.Икромов ҳисобланади. С.Икромовнинг топшириғи билан жазони ўташ муассасидан келтирилган майитни исми фамилиясини ва турар жойини аниқлашга имкон топган А.Содиқов унинг нишонига айланди ва ишдан ҳайдалди.
Азиз ва қадрдон одамлар! Сизларга сиҳат-саломатлик тилаган ҳолда суд жараёнин кузатишга чақираман.
Азамат Худойқулов
Май 2013 йил