O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ҳайқириқ

Ҳайқириқ
144 views
09 April 2013 - 18:23

Каримов ҳамда унинг бошчилигидаги «контора» зулм ва золимлик конторасидир!

Каримов Ўзбекистон табиий бойликларини Россия ва Хитойга сотаётган ва бу пулларни чўнтагига ураётган хоиндир. Бундан ташқари ўзбек миллий маъданияти ва миллий эътиқодига душман ҳамдир. У ғарб маданиятини, ҳамда унинг бузуқчилигини ҳам тарғиб этаётган бадбахтдир!

Каримов бошлиқ контора 22 йилдан зиёд вақт ичида ўзбек халқи мулкини талон-тарож этмокда. Каримов Андижон ва Ўш қатлbомлари муаллифи, ташкиллаштирувчиси ҳамда молиялаштирувчисидир. Тошкент портлашларини уюштирган, сиёсий ҳамда диний олимларни “ваҳҳобий” , дея зиндонларга тиқаётган, уларнинг бир ҳил баҳона билан мантиқсиз равишда жазо муддатларини чўзаётган Каримовдир.

Каримов ўзбек миллий минталитетини издан чикарибгина қолмай, ўз қизларини дунёга солаётган ҳамдир. Тўнғич қизи Гулнора Каримова ўзига хос деб атайдиган фоҳишакорона имидж, ҳамда фаолият соҳибасидир. Отаси даврида ўзбек тадбиркорлари ҳамда санъанкорларини очикчасига талаётган бир беномус фигурадир.

Каримов халқ дардини аслида жуда яқиндан билади, аммо ҳеч бирига эътибор бермайди. Айниқса шу кунларда УХҲ халк билан фаол иш бошлагани боис, Каримов ТВ ларда пайдо бўлиб, худди халқпарвар бир доно раҳбар ролини ўйнай бошлади. Қизи эса мингта туй, мингта хатна билан одамларни аҳмоққа чикармоқчи, хорижда эса 9 миллионга яқин миллатдошларимизнинг азоби, ҳамда уларнинг оиласидаги азоб бир четда колиб, уларга рахим-шафқат қолиб, уларга бир ёрдам қолиб, бу аёл кўз бўямачиликни учига чиққан даражада амалга ошираяпти.

Давлат жамият олдида ҳеч бир масъулиятни бажармайди, зўравонлик авж олган, кучсизлар кучлиларнинг қўлига қараб қолган.

Ўзбекистон Халк Харакати ўзбек халқи озодлиги, ҳамда адолатли бир жамият тузиш учун курашаётган ягона чин мухолиф ташкилотдир ва унинг раҳбари Мухаммад Солиҳ ака эса ўзбек халқининг лидеридир! Аллоҳ у кишини хақ, адолатли йулбошчи, ҳамда ўзбек халқини диктатор Каримов зулмидан озод эта оладиган халоскор мақомида қилсин.

ЎХҲ “Однокласники” гуруҳи аъзолари