“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Credit Suisse молиявий ширкати томонидан ҳозирланган Global Wealth Report деб номланган ҳисоботда Россия аҳолиси 2015 йил давомида кескин суръатда қашшоқлашган учта давлат сафидан жой олган.
Ҳисоботга кўра¸ ўтган йил давомида оддий россияликлар фаровонлик даражаси 15 фоизга камайган.
Учликка киритилган Украина аҳолиси турмуши 18¸5 фоизга¸ аргентиналиклар фаровонлиги эса¸ 27 фоизга пастлаган.
Ҳисоботда келтирилишича¸ пул ҳисобида Россия аҳолиси ўтган йили 200 миллиард долларга камбағаллашган.
Ҳисобот муаллифлари буни рублнинг хориж валюталарига нисбатан кескин қадрсизланиши ва йил давомида 13 фоиз қурбини йўқотгани билан изоҳлашган.
Ўтган йил давомида доллар ҳисобидаги миллионерлар сони Россияда 92 мингдан 79 мингга тушиб қолган.
ЎХҲ хабарлар бўлими



Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
DXXda dahshatli kiberqurol – Pegasus borligi tasdig‘ini topdi
To‘rt turk davlati Turkiyani Kiprda ishgʻolchi kuch deb tan oldi
Xalqaro Turk Davlatlari Universiteti tashkil etildi