Туркияда Президент ваколатларини оширишга қаратилган референдумда овоз бериш якунланди. Шу вақтгача референдум овозларининг 99 фоизи ҳисоблаб чиқилган. Дастлабки натижаларга кўра, конституциявий ислоҳотни маъқуллаганлар 51.3 фоизни, қарши чиққанлар 48.7 фоизни ташкил қилган.
Референдумнинг асосий мақсади Туркияда бугунги кунда мавжуд бўлган парламент бошқаруви системасидан президент бошқарувига ўтиш эди. Бунинг учун мамлакат конституциясига 18та ўзгариш киритиш назарда тутилган.
Haberturk агентлигининг маълум қилишича, сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга 86 фоиз одам қатнашган.
Туркиянинг йирик шаҳарлари Истанбул ва Анқара кичик фарқ билан ўзгаришларга қарши овоз берган.
Хориждаги сайловчиларнинг қарийб 60 фоизи “ҳа” деб жавоб берган.
ЎХҲ хабарлар бўлими




Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?