Каримов боқий манзилида, Иноятов қулади…
Лекин шунда-ям бирор шоир-ёзувчи миқ этмайди.
Ёлғиз Тўра Мирзодан овоз чиқябди. Бошқалар-чи…
Улар тилидан ҳам ахта қилинганми?
Каримовни кўп ёмонладик, хўп ёмонладик.
Бундай қаралса у бир душман эди. Душмандан баттар ҳавфли ёв йўқми? Бор…
Улар лоқайд, ўз ҳаловати учун халқи не куйга тушмасин бепарво ёзувчи-шоир ва “пирим қаллоб”лардир.
Донишманднинг гапи бор-у “Душмандан қўрқма, нари борса сени ўлдириши мумкин, дўстдан қўрқма нари борса сени сотиши мумкин. Қўрқоқ, лоқайд кишилардан қўрқ. Улар сени сотмайди, ўлдирмайди. Бироқ дунёдаги барча ёвуз жиноятлар уларнинг қўрқоқлиги лоқайдлиги оқибатида содир бўлади”.
Шуларни ўйлаб машҳур фильмдаги “Эҳ аблах миқ этмайди-я” сўзлари ёдингга келади.
Санжарали Имомов



Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
DXXda dahshatli kiberqurol – Pegasus borligi tasdig‘ini topdi
To‘rt turk davlati Turkiyani Kiprda ishgʻolchi kuch deb tan oldi
Xalqaro Turk Davlatlari Universiteti tashkil etildi