O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбекистонда Қозоғистон ҳақида гапирган блогерларга босим

Ўзбекистонда Қозоғистон ҳақида гапирган блогерларга босим
1,621 views
05 January 2022 - 17:49
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари Қозоғистондаги воқеаларни ёритган блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларига нисбатан босим қилишни бошлаган.
Жамоатчилик фаоли Олимжон Ҳайдаров ўзининг Facebook саҳифасида ёзишича “Қорақалпоғистонлик бир неча блогерларга Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдиргани муносабати билан босимлар бошланган. ИИБ ва ДХХ ҳамкорликда, кўп кишилик гуруҳлар билан уйларига бориб, ваҳима қилиб, оила аъзолари, хусусан ота оналар орқали босим қилиб, «бу мавзуда бошқа ёзмайман» қабилада тушунтириш хатлари олишган.”
Фаолнинг ёзишича блогерлар қўрқиб қолишган, шахсларини очиқлашни исташмаган.
Эрк ДП хабарлар бўлими