O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎЗБЕКИСТОН МУХОЛИФАТИ ЕТАКЧИСИ МУҲАММАД СОЛИҲГА

ЎЗБЕКИСТОН МУХОЛИФАТИ ЕТАКЧИСИ МУҲАММАД СОЛИҲГА
1,044 views
01 April 2022 - 21:12

Сизга фақат бир илтимос билан мурожаат қилмоқдаман: Ўзбекистоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари “жиноий қармоғи”га илинган ҳар хил майда вакиллари ҳужумларига эътибор бериб ўтирманг, қатъиятли бўлинг.
Махсус хизматлар топшириғини ошкора бажариб келаётган Пўлат Охунов, Бабамурод Абдуллаев ва бошқаларнинг фитналарига эътибор қилманг. Пўлат Охунов СССР Олий Кенгаши депутати бўлганлиги сабабли КГБнинг мустақил ходими бўлишга мажбур бўлган ва бундай одамлар Компартияга содиқлик масаласида “жиддий синов”дан ўтган.
СССР парчалангандан сўнг Коммунистик партия мухолифат фаолиятига зарар етказиш мақсадида ўзининг содиқ агентларини “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Эрк” партияси сафларига тиқиштирди ва оқибатда Абдураҳим Пўлатов мухолифатга қарши курашда катта жонбозлик кўрсатди. Ҳозирги кунда унинг ўрнини мухолифатнинг ашаддий душмани Пўлат Охунов эгаллаб олди.
2021 йилги президентлик сайловларида Пўлат Охунов Ўзбекистон махсус хизматлари кўрсатмаси билан “Озодлик” радиоси орқали чиқиш қилиб, сизга қарши гапирди, чунки сиз ўшанда сайловларнинг нодемократиклигини танқид қилгандингиз.
Шундан кўп ўтмай Ўзбекистон ҳукумат газетаси Пўлат Охуновнинг Стокголмдаги бир банкда ишлаётган ўғлидан билан узундан-узоқ интервю чоп этилди. Бу – Охуновга мухолифатга қарши кураши эвазига ҳукумат томонидан тўланган ифлос пора эди.
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1421468561582987&id=100011595707727)
“Блогер” деб аталмиш Бобомурод Абдуллаев, Н.Оллошукурова ва бошқалар ҳам худди Охунов каби Ўзбекистон расмийларининг кўрсатмалари билан Ўзбекистон тарихида мустақил бўлган ягона “Эрк” партияси лидери номини қоралаш учун қўйилган агентлардир.
Илтимос, бу хоинларга эътибор қилманг.
Диктатор Каримов давридан бери Пўлат Охунов Ўзбекистон ва Швеция ўртасида “мухолифатчи” ниқобини ечмасдан бемалол бориб-келиб, қора “ишларини бажариб” юрди.
Бобомурод Абдуллаев эса, сизга хиёнати учун махсус хизматлардан уч хонали кватира олди. Энди булар мухолифат номидан гапиришга қандай журъат қилишаяпти?
П.Охунов ва Б.Абдуллаев шайкаси “ОБОН” (ОТРЯД БАБ ОСОБОГО НАЗНАЧЕНИЯ)чилар (МАХСУС МАКСАДЛИ ХОТИНЛАР ОТРЯДИ) услубида иш олиб бормоқдалар.
1991 йил 20 июн куни “Эрк” партияси томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Мустақиллиги Декларацияси” лойиҳасини шахсан сиз Олий Кенгашга тақдим қилганингизни халқимиз билади.
Ўшанда бу шайка аъзолари ҳеч қаерда кўринмаган эдилар. “Кўринганлари” ҳам диктатор Ислом Каримов ёнида туриб “Мустақиллик Декларацияси”гага қарши эдилар.
Ҳурматли Муҳаммад Солиҳ, ишонаманки,эртами-кечми жаҳон ҳамжамияти президент Ш.Мирзиёвдан мухолифатни сиёсий реабилитация қилишни талаб қилади

Навбатдаги президентлик сайловларида мухолифатнинг иштирокисиз Ўзбекистонда коррупцияни бартараф этиб бўлмайди.
Мамлакатда мухолифатнинг йўқлиги муқаррар равишда шу йилнинг 7 январида Қозоғистонда юз берган ғалаёнларга ўхшаш вазиятни юзага келтиради.
“Ҳокимият узурпацияга айланмаслиги керак, халқ ҳокимиятга эмас, ҳокимият халққа хизмат қилиши керак”. Бу сўзларни президент Ш.Мирзиёев айтган.
Бинобарин, жорий йилда бўлиб ўтадиган маҳалла оқсоқоллари сайловида халқнинг муносиб вакилларини умумхалқ овоз бериш йўли билан сайлаш, улар эса президент Ш.Мирзиёевдан мустақил партияларнинг эркин фаолият олиб боришларини талаб қилишлари лозим.
Бугунги кунда “Эрк” партияси расмий рўйхатдан ўтган ва Ўзбекистон сиёсий ҳаётида иштирок этиш учун қонуний ҳуқуққа эга бўлганлиги сабабли, унинг аъзолари халқ манфаати учун ишлаши керак.
Сизга энг машаққатли йилларда бўлганингиз каби, бугун ҳам ҳалол ва фидоий ватанпарвар бўлиб қолишингизни тилайман.
Диктатор Каримов порахўр амалдорларига халқ бойлигини ўғирлашларига тўсқинлик қилганингиз учун Сизни сиртдан 15,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Вақти келиб, барча жирканч тухматчилар, ёвузлик шериклари, “Эрк” партияси аъзоси Жаҳонгир Отажоновни таҳқирлаган кимсалар ҳам жиноий жавобгарликка тортилажакдир.

Сизнинг сиёсий фаолиятингизни тарихчилар ўрганажак ва факат улар баҳо беражак.
Бугун сизни Ўзбекистон халки билади ва ҳурмат қилади. Чунки Сиз коммунистик диктатурага қарши турган ва Совет мустамлакачилигидан мустақил бўлиш учун курашган инсонсиз.
Илтимос, туҳматчиларга эътибор қилманг.
Соғ бўлинг!
Халқ сизнинг ватанга қайтишингизни кутмоқда!

Салават Умрзоқов
“ЭРК” партияси Марказий Кенгаши аъзоси.