O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЧЎЛПОН ПОРТРЕТИ МУСАВВИРИ

ЧЎЛПОН ПОРТРЕТИ МУСАВВИРИ
50,701 views
05 July 2023 - 20:10

Вячеслав Ахунов билан яқин орада Ғафур Ғулом номидаги метро бекати атрофидаги хиебонда кўришгандик.Метро бекати нимага Чўлпон ё Фитрат эмас, Ғафур Ғулом деб номланганидан дарғазаб бўлгандилар.
Камига ёнларида олиб келгани академик шоирнинг “Товарищу Сталину” деб номланган китобини кўрсатиб баттарроқ тутаққанди.
Мен Вячеслав Ахуновни даставвал Чўлпон портретининг муаллифи сифатида миллий зеҳниятли рассом ўлароқ кашф этгандим.Дарҳақиқат, Чўлпон номи тақиқланган бир даврда бу портретни ишлаш рассомдан кучли истеъдод билан бирга миллий жасоратни хам талаб этарди.
Юқоридаги суҳбатимиздан сўнг эса ғирт жадид қиёфали миллат ойдини эканини тушундим!
Бу каби чин миллат фидойилари ҳар куни туғилмайдилар.Ўзбек миллатига улуғ рассомнинг туғилгани муборак бўлсин!
Гўзал Бегим
2 июл, 2023 йил