Унинг ёзганлари баъзан шафқатсиз, баъзан уятсиз, баъзан қуюшқондан чиққан, баъзан тасаввурларни пўртиллатиб ёзилгандек туюлади. Лекин бу туюлиш эмас, аслида шундай!
Борини ёзади, йўғини йўниб, сўз билан нозу карашмалар қилиб, жимжимадор сўзларни токчага тергандек териииб кайф қилмайди. Ғоя одами, фикр одами, хўжакўрсинга кўнгил авайлагич эмас!
Оға Германияда яшайди.
Ҳаётда бир инсон эришиши мумкин бўлган барча марраларга эришгандек, назаримда. Лекин тинмайди, ҳооооов Зарафшонда кимдир бировни талайдими, ё Борса келмасда кимнингдир уйи пўртиллайдими, кимгадир маънавий зулм қилинадими, кимдир қамаладими унинг ёзганларидан хабар топамиз.
Чунки у табиатан шу миллатни, шу халқни деб юрагининг ҳамма ёғи увишадиган ОДАМ. Миллат учун 24 соат хизматдаги ёзардир.
Ва ёзганларида ҳам шу халқ одамларининг тафаккур тарзи акс этади. Оға оддий воқеликни ҳам асардек ёзади. Ўқиб бошласангиз, чиқиб кетолмайсиз. Дағаллик ва нозиклик шу қадар синггишиб кетадики, қойил қоласиз.
Мен ЯНГИ романни ўқимадим, лекин тез кунларда ўқийман, деб дурибман.
Хуллас, Шуҳрат Бобожон оға, яп-янги Ўзбекистонимизга яппа-янги рўмон қутли бўлсин!
ГЎЗАЛ БЕГИМ
12 май 2026 йил



Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?
Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди