ОЙГА ЭШИТИЛАР ШИВИРИНГ
Жуда яхши, тарихий суҳбат бўлибди.
Журналист бевосита ўша давр одами бўлгани учун саволлар ҳам, жавоблар ҳам леймотив асосига қурилган.
Суҳбатдошнинггина эмас, Каримовнинг ва Каримов тузумининг табиати ҳеч бир пафосларсиз, борича очиб берилибди. Инчунун, Муҳаммад Солиҳ табиати ҳам!
Исмат Хушев саволлари билан суҳбатдошини бошқаришга уринмабди. Аксинча ўзи ҳам ўша даврга мансуб инсон бўлгани учун суҳбат жуда қизғин кечган.
Суҳбат жараёнида Устоз Муҳаммад Солиҳнинг ростгўй, ҳақиқатпарвар, ҳаддан ташқари тўғри ва ҳалол фитрати балқиб юзага чиққан. Муҳаммад Солиҳ зулм машинаси остида қолган эса-да, ҳеч вақт ўзини мазлум ўлароқ ҳис қилмаган фигура. Ва суҳбатда ўша даврга дахлдор ҳар битта детал ёрқин акс этган.
Баъзи ўринлардан леймотивдан узоқлашаётгандек туюлса-да, тизгин йўқолмаган. Мантиқ, фалсафа ва метафорик тафаккур кучли.
Бўяб-бежалмаган, рост ва самимий суҳбатлар юракка айланмасдан етиб боради!
Шунингдек, Президентимиз ҳақидаги фикрларида ҳам юртга қайтиш учун муросасозлик қилинган деб ўйламайман. У Умр бўйи яшалган эътиқодига осонгина қарши борадиган турланувчан инсонлар сирасига кирмайди!
Шоир ўз шеърларидан бирида “ТУНДА ШИВИРЛАБ КЎР. ОЙГА ЭШИТИЛАР ШИВИРИНГ” деб ёзган эди. Чиндан ҳатто шивири ҳам бутун бир тузумга дахл қилган фигура билан давомли қилинаётган суҳбатлар ҳамма-ҳаммага умидворлик ҳиссини бағишламоқда. Тахминлар ҳақиқатга эврилсин, иншааллоҳ!
Аллоҳ рози бўлсин!
Гўзал БЕГИМ
27 сентябр, 2026 йил



Муҳаммад Исмоил: Муҳаммад Солиҳнинг ўзбек миллатига душманлиги ёлғон
Муқовасиз китоб
Muhammad Solih bilan eksklyuziv intervyu – Uzdiplomat
“Озодлик” радиоси Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистондаги нашрда чиққан шеърлари ҳақида
Баҳодир Файзи: Расмий нашрнинг Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги мақоласи сиёсий илиқлашувдан дарак