O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Уфлаш инқилоби

Уфлаш инқилоби
438 views
13 July 2012 - 13:47

МХХ фаоли Талант Александерофга

Қофия ва туроқдан биринчи дарс

 

Эй, жосус, хойнахой, ақлингни единг!
Пиширганинг шўрва эмас – баланда!
Тутруқсиз “шеър”ингни кўрдиму, дедим:
Талантсиз ИАКнинг шуми Таланти?

Шуми Диктаторнинг энг шум эчкиси?
Энг закий шайтони шуми золимнинг?
Диктаторнинг келса шеър эшитгиси
Наҳот, эшитар шу эчки-олимни?

Бу не шармандалик, юртда шоир йўқ,
“Ҳаракат”ни сўкар қофиябозлар.
ТиВида Жоҳиллар суҳбати қуюқ –
Фоҳишлар илҳом-ла айтади розлар!

“Талант”лар юртимга ёзса мадҳия,
Уятдан ерларга кираман шу он!
Мен қандай айтайин, яшасин дея
Гадойлар макони – ҳур Ўзбекистон!

Бу жуҳуд ватанни еб битирди ҳам,
Қолганини емоқда александрофлар,
Халқ эса иссиқдан нолийди беғам
“Уф иссиқ, уф иссиқ” деб тинмай, уфлар…

 

Мужоҳид Фотиҳ