Ўзбекистон расмий матбуотида деярли 30 йиллик ёзилмаган тақиқдан сўнг, “Адабиёт газетаси” таниқли мухолифат лидери, атоқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳга бағишланган икки саҳифалик мақола эълон қилди.
Фалсафа фанлари номзоди, профессор, академик Мадраҳим Сафарбой (Муҳаммад Раҳим) қаламига мансуб бу материалда шоирнинг болалик хотиралари, илк ижодий қадамлари, шеърият лабораторияси ҳамда ҳаёт йўлидаги муҳим бурилишлар очиб берилган.
Мақолада шоирнинг Хоразмдаги нуфузли оилада туғилгани, мактаб давридаёқ рассомлик ва адабиётга қизиққани, унинг илк шеърлари сентиментализм ва интеллектуализм уйғунлигида яратилгани алоҳида қайд этилган.
Шунингдек, армия хизматидаги миллий камситишлар шоир дунёқарашини кескин ўзгартириб, туркий миллат манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс сифатида шаклланишига туртки бўлгани, талабалик йилларидаги дўстлик ришталари ва “Хоразм сегоҳи” билан боғлиқ хотиралар батафсил ҳикоя қилинган.
Муаллиф шоирни нафақат таниқли қалам соҳиби, балки тасвирий санъат ва ҳайкалтарошликда ҳам ўз истеъдодини намоён этган кўп қиррaли ноёб шахсият сифатида эътироф этади.
Шуни айтиш керакки, Муҳаммад Солиҳ хақидаги бу материал мавжуд сиёсий иқтидорнинг эркин фикрловчи қатламга нисбатан либерал муносабати хақда пайдо бўлган гап-сўзларни нисбатан тасдиқловчи фактор бўлиб хизмат қилиши мумкин.



Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Муҳаммад Солиҳ: Табрик