O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда

Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
104 views
04 September 2026 - 20:50
Бу саҳифанинг фақат нафис адабиëт элаштириладиган майдон бўлишига интилганим йўқ. Чунки адабиëтга қизиқадиганлар сони оз ва шоир оғамиз Абдулла Ориповнинг қизи Рухсора айтгтанидек “контент ривожланиб” кетмайди. Аммо адабиëт яхши маънода элаштириладиган (анализ қилинадиган) бошқа жой йўқ экани боис шу ерда гаплашаверамиз. Ўксиз (етим) ўз киндигини ўзи кесгани каби адабиëт критикаси бўлмаган жойда буни ҳам амаллаймиз.
48 яшар Абдулла Ориповнинг 1989 йилги Горбачев эркинлиги пайтида онги шуури етишиб СССР халқ депутати деган иммунитетли мартаба совути ичида ëзган “Совет байроғи” асарини тахлил қилдим..
Шуни ëзмаса “отиб ташашар эди” деганлар 1989 йилги эркинлик фазосидан умуман хабарсиз.
Ўша пайтда мен 26 ëшда эдим. Бу қизил байроқ остида Қодирий Чўлпонлар отилгани ҳақиқати ошкор бўлган давр эди.
Яъни “Ленин ҳақда ëзмасанг тилингни суғураман” деган давр эмас эди. Ўша пайтда ëзувчилар уюшмасидаги котиб кабинетида осилган Ленин портретини обчиқиб мусорга ташаб ўрнига Вячеслав Охунов чизган Чўлпон портрети осилган ва бу “эркалик”ни замон кўтарган эди.
Ëзувчилар уюшмаси “Ленин ҳақида ëки Қизил байроқу коммунизм ҳақида ëз деган диреектива бермай қўйган эди.
Ëзувчилар союзи раиси Одил ака ëки союз котиби Мухаммад Солих бундай буйруқ бермас эди.
Аксинча Ëзувчилар союзи атрофида Орипов мақтаган қизил байроққа қарши ядро уюшаëтган эди.
Бу ядрога қарши¸ умуман эркинлик¸ демократия¸ миллий ўзлик ифодаларига қарши Марказқўм ва КГБ жабха қуриб хужум қилаëтганди.
Ўшанда Абдулла Орипов “нариги команда” таркибида тўп сурди.
Нариги команда 1991 йили 19 августдаги путч ортидан енгилгани¸ Орипов аъзо бўлган коммунистик партия фаторатга юз тутгани ортидан шоиримиз бир соатда фикрини ўзгартириб “мустақиллик тарафдорлари” комадасига трансфер бўлди.
Бу элаштири эмас. Шунчаки констатация. Одамнинг биографияси. Палончи туғилди. Олдин ўнглар сафида эди кейин сўллар сафига ўтди дегандек.
Абдулла ака яхши ва гўзал маънода мусттақил эл хизматига қамишдан бел бойлаб турди. Гимн матнини ëзди. Мусстақил юртга далдаю хамроз бўлди. Рахмат дейман ва олқишлайман.
Ëзувчилар уюшмасида бош бўлди. Аммо ëзувчи Эмин Усмон қамоқда уриб ўлдирилганида бир оғиз хамдард бўла олмади.
Яхши фалсафий шеърлар ëзадиган шоирга ярашиқ бўлмаган холда “Каримов денгизимиздир” деган битикларни ëзди.
Одам денгизни севиши мумкин. Лекин бу дегани денгиз ҳам севади дегани эмас. Денгиз истаса улкан кемани ҳам хас парчаси каби долғалари билан итқитиб ташлаши мумкин.
Каримов шоирни ўзидан узоқлаштирди. Шоирнинг қариндоши сирли равишда сувга ғарқ бўлди.
Шоир ўз юрти Қашқадарëга бормоқчи бўлса ҳоким “юқоридан изн олиб кейин келинг” деб тихирлик қилди. Шоир сирли бир таъқиб остида қолди.
Сиз доимо уйқу дориси ичиб юрган одамдан дорисини олиб қўйсангиз у жонсарак бўлиб қолади.
Султонлар севгисидан бирдан бенасиб бўлганларда ҳамда шундай симптом кузатилади.
Дунëда яхши одамлар кўп. Улар болта тагида туриб ҳам яхшилик қила олади.
Шундай яхши одам Каримов даврида Бош вазир бўлган Шавкат Мирзиëев эди. Шеърга¸ ипак торга алоҳида мехри борлигини билган билади. Шавкат ака ишдан кейин шўприга жавоб бервориб ўзи малибу мошинди миниб¸ шоирнинг дўрмондаги уйига келиб холидан хабар олиб турди.
Шоирнинг холидан хабар оладигани бор милат ўлмайди. Шоирни АҚШга чиқариб юбориш харажатини ҳам Шавкат ака кўтарди. Бу мехр худди қовжираган кўчат тагига қуйилган сув каби бўлди.
Шоир яна фалсафий шеърлар ëза бошлади. Аммо тақдирнинг шоирга ажратилган вақт лимити битган эди….
У кунлар яшадим тутқундан баттар,
Юртдан чиқармасди бизларни замон.
Энди мен учун ҳам очиқдир дунё,
То ҳануз қалбимда бордек журъатим.
Эй уммон, қошингда турибман, аммо
Ғалаён солишга етмас қудратим.
Ўша кунлари деярли ҳар куни шоирнинг ëзганларини кетма кет тармоқда нашр қилиб турдим. Шоир тириклигида уни рози қилдим.
Энди йиллар ўтиб биз у палон шеърдан воз кечувди деб унинг ëзганларини ўқимай қўймаймиз.
Билсангиз украин ëзари Николай Гогол умри сўнгида динга берилиб кетиб барча ëзганларидан воз кечган. Булгаков бўлса ўз асарларини ëқиб юборган. Бу уларнинг қарори. Ўқувчи эса ëзувчи нима ëзган бўлса ўқийверади.
Сенинг бошқалардан фарқинг йўқ асло,
Ceн ҳам бандадирсан бандалар аро.
Бир кун орзуларинг чорласа аммо,
Бошлаб борғусидир шеъринг – баётинг.
Иловадаги расм давлат музейи хазинасида. Аравонлик рассом Шухрат Абдурашидов асари. Расмда устоз рассом Бахтиëр ака Бобоев билан бирга Абдулла Орипов акс этган.
Манба