O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Баъзи президентларнинг соғлиги, касаллиги, ўлими ҳам муаммодир

Баъзи президентларнинг соғлиги, касаллиги, ўлими ҳам муаммодир
145 views
28 May 2013 - 6:07

Чунки улар соғлигида ўзлари бошқарадиган давлат ва халқ учун муаммо бўладилар, касал бўлсалар бу муаммолар ортади, ўлганларида эса бу муаммолар ҳатто тўс тўполонларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади…AA

Масалан, бу кунларда Жазоир президенти Абдулазиз Бутефлики касалланиб, Францияда даволанаётган экан. Хабарда (centrasia.ru) айтилишича, у меъда ракига дучор бўлган. Хўш, нима бўпти бу инсон касал бўлган бўлса, дейсизми? Масала шундаки, Жазоир Шимолий Африкада Миср, Тунис, Ливия, Мороккаш каби давдатларда ўз таъсирини кўрсатган “араб баҳори”га тўсиқ қўя олган ягона давлатдир. Унинг диктатор Президенти ўлиб қоладиган бўлса, бу мамлакатда ҳам баҳор бошланиб кетиши мумкин…

Бугун хасту тўшагида қимирлай олмай ётганлардан бири Саудия қироли Абдуллоҳдир. Аммо бу ерда ҳозирча “қирол ўлди, яшасин қирол” қоидаси ҳукмрон. Аммо янада айтиб бўлмайди эртага нима бўлишини…

Венесуела президенти Чавес яқинда вафот этганди. Унинг касаллиги ҳам мамлакати ва давлати учун анча мажораларга сабаб бўлганди…

Қариб, қартайиб, касал бўлган ёки вафот этган Президентлар булар эмас албатта. Президент ёки қирол бўлиши билан инсон касалликдан ёки ўлимдан қутулиб қола олмайди. Аммо масала бундай ҳукмдорларнинг соғлиги ҳам, касаллиги ҳам, ўлими ҳам муаммо эканлигидадир…

ЎХҲ Ахборот Маркази

28.05.2013