O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Жумҳурият қандай асосларга қурилди?

Жумҳурият қандай асосларга қурилди?
129 views
07 November 2012 - 14:45

Бундан бир ҳафто олдин Туркияда Жумҳурият байрами нишонланди. Аммо мамлакат аҳолисининг, шу жумладан зиёлиларининг ҳам бу байрамга муносабатини бир деб бўлмайди. Ушбу ҳақиқатни Туркиянинг истеъдодли ёзувчиларидан Фаруқ Кўсанинг ушбу мақоласининг мазмунидан ҳам билиб олишимиз мумкин. Айни пайтда ушбу мақола Туркияда сўз ва фикр эркинлигининг нақадар кенг эканлигига ҳам далилдир.

Таҳририят


Жумҳурият қандай асосларга қурилди?

Бугун 29-Октябр. “Жумҳурият ташкил топишининг юбилейи. Яна ҳам кўпроқ нутқлар ўқилади; “абадиятга қадар…” каби. 89-марта байрам ўлароқ нишонланади. Худди Жумҳуриятдан олдин азонлар ўқилмагандек, миллат “ахмоқ”қа чиқарилади; “Жумҳурият” шарофати билан..!” деб бошланади бу маърузалар яна… “Бугун азонларимизнинг ўқилиши ва жомеъларимизнинг очиқлиги” мана шунга келтирилиб боғланади. Масалан собиқ миллий мудофаа вазири Важди Гўнул, “Жумҳуриятни ташкил этганлардан Аллоҳ рози бўлсин!” дея дуо қилмоқда. Бош вазир газеталарда бутун саҳифа эълон бериб, Қурбон байрамининг ёнига Жумҳурият байрамини ҳам қўйиб: “Миллатимизнинг эгиз байрами қутлуқ бўлсин” демоқда. Аммо “байрам” деб эълон қилинган Жумҳурият қандай асосга кўра қурилди? Бир шингил тарихий маълумотга мурожаат қилиб кўрайлик-чи, Жумҳуриятнинг тагида нималар қолган экан?

Жумҳурият ағдариб ташланган Хилофат устига, ҳаётимиздан четлатилган ислом ва ҳукмлари рад қилинган Қуръон устига ташкил этилди. Ўз халқини душман эълон қилган, халқининг дини ва иймонини тамоман йўқ қилишга ҳаракат қилган, “Аллоҳга исён”ни ўзига асос қилиб олган, “илоҳий ҳукумлар томонидан ер юзининг бошқарилиши”га қарши чиққан бир зеҳниятга кўра қурилди.

Жумҳурият ташкил топгандан кейин Қуръон таъқиқланди. Қуръон нусҳалари йиртилди ва ёқилди; Уни ўрганиш эса айб ҳисобланди. Маҳаллаларда яширинча очилган Қуръон курслари жандармерия босқинларига учради. Қуръон ўргатганлар эса камситилиб жазоландирилди. Азон туркчалаштирилди. Жомеълар сотилди, бузилди, ўз мақсадидан ташқарида ишлатилди ва ёпилди.

Қабристонларгача вақф моллари талон-тарож қилинди. Ижтимоий, сиёсий, хуқуқий, иқтисодий, бошқарув, тедриси (дарс бериш) в.ҳ.к жамиятнинг барча соҳаларидан юлиб олинган ислом дини шахснинг виждонига боғлаб қўйилди. Режим томонидан Ислом динини ўртадан сиқиб чиқариш татбиқи етмагандек исломда ислоҳат ўтказиш хоҳланди. Хулоса қилиб айтганда Жумҳурият “Ислом душманлиги” асосида ташкил қилинди.

Жумҳурият том маънода “милитаристик-диктоторлик” асосида қурилди. Хилофат йўқ қилингандан сўнгра ортма орт келган инқилоблар билан шакиллантирилди. Инқилобларнинг асосий ғояси ижтимоий, сиёсий, хусусий ва иқтисодий ҳаётнинг ёнида, индивидуал ҳаётни, шахсий ҳатти-ҳаракат, ҳаёт тарзини ва ҳиссиётни, иймон ва ибодат асосларини ҳам “диннинг ташқариси”га чиқаришди. Том маънода “давлат террори” олиб борилди. Бу террор “истиқлол маҳкамалари” воситасида татбиқ қилинди. “Жамиятни исломдан четлатиш”га эътироз этганлар ана шу “истиқлол маҳкамалари” деб номланган “зулм маҳкамалари”да “хуқуқшунос бўлмаган аъзолар” томонидан хўжакўрсинга маҳкамага тортилдилар ва “айбланувчининг ўлим жазосига ҳукум қилинишига ва айни пайтда гувоҳлар тингланишига…” деб, бошланган қарорларга биноан ўлим ҳукми билан жазоландирилдилар. Ўлим ҳукми қўлланилмаган бўлса ҳам мутлақо жазо олдилар. Ота-бола биргаликда қўлга олинган бўлса, аввал бола ўз отасининг кўзи ўнгида осилди, сўнгра отанинг ўзи қатл қилинди. Мана шундай қилиб Жумҳурият, истиқлол маҳкамаларида қатл қилинган 500 минг мусулмоннинг жони ва қони; қамоқлар, қийноқлар, суиқасдлар, шубҳали ўлимлар, ҳукмсиз/маҳкамасиз жазолашлар, идеологик мажбурлашлар, ирқчи босимлар, золимона таъқиқлар, вақф мулкларининг талон-тарожи в.ҳ.к асосида қурилди.

Жумҳурият Анадўли мозаикасининг бирлаштирувчи унсури бўлган исломни ва исломга таянган ҳар қандай фикрни душман ўлароқ кўрди. “Камолист идеология”га асосланган қаттиқ, авторитар бир “марказиятчилик”ни асос қилиб олган шиддатли ва қонли бир босқинчи режими қурилди. Усмонли салтанати йўқ қилинди ва ўрнига том маънода “милитарист-бюрократик-олигархик ягона киши монархиясига таянган бир салтанат” ташкил этилди. Бу янги салтанат бошқарувчилари отадан болага ўтмасди, аммо ўз кучини “фақат ягона идеология”дан олишга мажбур эди. Бу эса янгича бир монархия эди. Янги салтанат “камолист салтанат” эди. Яъни Жумҳурият “жумҳур”га асосланмадан “жумҳур”нинг (халқнинг) қадрият ҳукмларисиз ташкил этилди. Ўша кунларда қўлда қолган ягона мунтазам ва айни пайтда қуролли кучга эга бўлган М. Камолнинг амридаги қўшиннинг кучи билан “авторитар бир ҳокимият” қурилиб, “Жумҳурият” деб аталди.

Жумҳурият “жумҳур”нинг исломий кимлигини инкор қилиш, жамиятнинг ишониш, кимлик ва кишилик қадриятларига душманлик асосида қурилди. Элита қатлами юксалтирилган бир пайтда халқ ҳар доим камситилди, бостирилди, қўлланилди, эзилди, хўрланди ва жоҳил қилиб қўйилди. Ижтимоий ҳаёт бир ёқда турсин, ҳатто индивидуал ҳаётга ҳам шакл берилди. Жамият ва кишига қайси шаклда иймон келтириш, ибодат қилиш, яшаш, фикрлаш, гаплашиш, кийиниш, еб-ичиш в.ҳ.к мажбурий ўлароқ қабул қилдирилди. Жумҳуриятнинг милитаристик-олигархик-бюрократик салтанати киши ва жамиятнинг тақдирини ёзишга ҳаракат қилишга бошлади.
Жумҳурият ҳатто халқнинг “диний ишонишлари”ни ҳам “расмий идеология”га мослаштиришга ҳаракат қилди. Исломни “секуляр мантия” билан тушинтирди/изоҳлади. “Лоиқ-Ислом мантиғи”ни мажбурлаб қабул қилдирди. Жамиятнинг “маҳаллий маданият ва одатлари”ни “ижтимоий қадриятларни” куч билан, Ғарбнинг “Секуляр-Лойиқ меъёрлари”га мослаштирди.

Яна текшириб кўринг, ҳали жуда кўп нарсалар бор…
Бугун Жумҳурият байрами, лекин масалан ҳижоб ҳали ҳам тақиқланган!

Шунча нарсалардан… сўнгра қутлай олсангиз марҳамат “Жумҳурият Байрами”нгиз қутлуқ бўлсин.

Муаллиф : Фаруқ Кўса
Мақола қисқартирилган ҳолда таржима қилинган
Манба: habervaktim.com