Ким профессорни қамашга буйруқ берди? дея савол бермоқда содда халқ.
Ўша буйруқни берган “буюк комбинатор” профессорга судланганлик тамғаси босилганидан сўнг, видеоселектор ташкил қилади ва ўша йиғилишда МХХ, ИИВ, ПРОКУРАТУРА идоралари раҳбарларини “чиққан жойига тиқиб”, профессорни зудлик билан озод этилишини талаб қилиб чиқади.
Қарабсизки, ҳаммаси гулола гул!
Профессор судланганлик тамғаси билан ҳеч бир сайловда иштирок этолмайди.
Қарабсизки, буюк комбинатор содда халқ оғзида яна “ҳақпарвар”, ”инсонпарвар”, яна алламбало “парвар”ларга айланади.
Қарабсизки, Шоввозсой-у бошқа “сой”лар Сардоба воқеаси сингари содда халқ эсидан кўтарилади.
Қарабсизки, бу йилги сайловларга ҳам мустаҳкам фундамент тайёр!
Содда халқим яна беш йил (агар унгача қирилиб кетмаса) яхши кунлар келишини кутишга мажбур.
Нима қипти, 100 йил яхши кун келишини кутган халқнинг атиги 5 йил кутишга сабри етмайдими?
Оллоҳимга ҳамдлар бўлсин, ҳамма сабрни шу ЎЗБЕГИМга берган.
Керак бўлса, 5 йилмас, яна 100 йил кутамиз!
Қандингни ур, КОМБИНАТОР!



МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ