“Ҳозир матбуот эркин бўлиб очилиб сочилиб кетдик ” дейдиғонларга эслатсам: Каримов Озодлик ва Бибиси мухбирлари билан кабинетда ўтириб, икки соат суҳбатлашган ва ҳар сафар пресс конфренцияларда журналистларга суҳбат берарди. Ҳатто мухолиф журналист Анвар Усмоновга ҳам Каримов интервью берганди. Интервьюдан бир кун олдин Усмоновнинг митинг пайтида ментлар калтаклаганини айтсак, манзара яна очиқ бўлади.
Каримов 2005 йил Анжандаги акрамийлар сакраганидан кейин ўзгарди. Битта мисол: 1992 йил Каримов Умрага бориб, Каъбатуллоҳ ичига кирди. Ўша пайтда Тошкент киоскларида сотилаëтган “Эрк” газетаси “Каъбага шайтон ҳам киради” деб ëзди. Хўш, бугун ашнақа деб ëзадиган газит борма? Хуллас, бармоқ билан асбобни муқояса қилманглар. Шакли ўхшаган билан функцияси бошқа.
Манба: Eltuz



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ