Ушбу жамият Истанбулда бундан бир неча ой аввал 20 ва 21 асрларда Туркистондан ҳижрат этган биродарларимиз тарафидан ташкил қилинган. Янги жамиятнинг ташкилланишида кўҳна Туркистоннинг барча ҳудудларидан вакиллар иштирок этдилар. Улар орасида ўзбеклар, Онадўли турклари, қозоқлар, туркманлар, тожиклар, қирғизлар, уйғурлар, азорбойжонлар бор.
Янги жамият муборак рамазон ойида ўз сафдошларига ва мусулмон турк қавмларини тамсил қиладиган бошқа жамоатчилик ташкилотлари вакилларига бир ифтор берди. Ифтор Истанбулнинг энг қадим масканларидан Еминону мавқеида бўлиб ўтди. Унда 400 га яқин меҳмонлар иштирок этдилар
Ифтор кечаси Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Шундан кейин оғизлар очилиб, шом намози жамоат ҳолида ўқилди. Меҳмонларга Онадўли туркларининг энг машҳур маржимак шўрваси ва ўзбек палови икром қилинди.
Туркистонликларнинг янги жамиятини танитадиган қисқа видеофильм намойиш қилинди. Шундан кейин янги жамият Раиси Бурҳон Қовунчи, Раис ўринбосари Др. Намоз Нормўмин ва Бошқарув ҳайъати аъзоси Олим Чатқоллар сўзга чиқиб, янги жамиятнинг вазифалари, Туркистонннинг тарихи ва Туркистонликларнинг ўзаро биродарликлари ва ҳамкорликлари ҳақида гапирдилар.
Ифтор кечаси Туркистонликлар ва дунё мусулмонларининг ҳаққига дуо қилиш билан якунланди.
ЎХҲ сайти махсус мухбири




МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?
Рассом Охунов Тошкент марказида Муҳаммад Солиҳ яcаган ҳайкални ўрнатишни таклиф қилди
Oʻzbek kitob dizayni imzosi yoʻlidagi 30 yil. Maestro Bahriddin Bozorov bilan suhbat
Нўъмон РАҲИМЖОН: РАУФНИНГ ОХИРГИ КУНИ