O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди

Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди
152 views
02 May 2016 - 10:33

qviYw214621697943118_b2 май куни Тошкентда ҳаракатланаётган сўнгги трамвай йўналиши — “Бешқайрағоч” даҳаси ва Ипподром ўртасида қатновчи 17-йўналиш ёпилди, бу ҳақда “Газета. уз” интернет агентлиги хабар беради.

Шу кун эрталаб трамвайлар қатновга чиқди, аммо вагонлардан бири релсдан чиқиб кетгач, барча ҳайдовчилар депога қайтиш ҳақида кўрсатма олди. 9: 10 да депога сўнгги вагон кирди ва шу тариқа, Тошкент трамвайининг 115 йиллик тарихига нуқта қўйилди.

“Тошкент трамвайи” Ўзбекистон пойтахтида трамвай ҳаракати тўхтатилганини тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳридаги 9 ва 13-трамвай йўналишларининг қатнови 22-апрелдан бутунлай тўхтатилди. 17 ва 8-трамвайлар қатнови эса тахминан 1 июнга қадар давом этиши кутилаётган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими