O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Хайр Тошкент

Хайр Тошкент
640 views
07 February 2021 - 14:57

Шу кунларда кўп пиёда юриб, Тошкентдаги ўзгаришларни кўриб, ичим оғриб юрган эди. Шаҳар ўзининг шинамлиги, дўстоналиги, очиқлигини, ўзига хос мафтункорлигини йўқотиб бормоқда. Яшил ҳудудларнинг жадал суръатлар билан қисқариши бунга асосий сабаблардан бири бўлса керак.

Бу постимдан мақсад дарахтларнинг кесилишига чек қўйишни талаб қилиш эмас, балки қадрдон шаҳар билан ҳайрлашиш ва нимани йўқотаётганимизни эслаш. Бўлаётган ҳодисаларга детермистик, фаталистик призма орқали қаралса, Тошкентдаги экологик вазият кундан-кунга ёмонлашиши муқаррар.

ЦУМнинг олдидаги ҳиёбонда янги мажмуа қурилиши ҳам аниқ. Аламлиси, аҳоли саломатлиги, яшаш қулайлигини ўйлаши керак бўлганлардан ҳимояланишга тўғри келмоқда.

Биз доимо бировларни айблаб келганмиз, шаҳарларимизни четдан келган босқинчилар вайрон қилган деб. Ваҳоланки, босқинчилар четдан келиши шарт эмас экан.

Кўз ўнгимизда бизга одатий Тошкентнинг йўқ бўлиб кетаётганини кўриш бироз қийин бўлгани учун шаҳарнинг бугунги ва бир неча йил аввалги спутник расмларини таққослаб кўриш мумкин. Мавсумийлик таъсирини минималлаштириш мақсадида 2020 йилдаги расмлар ўтмишдаги айнан ўша ойда олинган расмлар билан таққосланган.

Тўлақонли таҳлилга даъвоим йўқ, шунча оҳирги пайт кўзга ташланган бир-икки жойларни таққослаб кўрмоқчи бўлдим.P.S. Кеча янгиланган маълумотга кўра, Тошкентнинг ҳавоси “носоғлом” деб баҳоланибди (https://waqi.info/#/c/41.521/68.338/7.1z). Эътиборли томони, ҳаво намунаси АҚШ элчихонасида олинмоқда, яъни шаҳарнинг машина серқатнов ҳудудларида эмас.

Яқингача Тошкент ҳавосининг сифати “ўртача” деб баҳоланиб келинар эди. Бу кетиш бўлса, тез орада ҳаво сифати “зарарли” даражага ҳам етиши мумкин. Балки етиб бўлгандир ҳам.

Khurshid Zafari