O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Шарқ тароналари” фестивалидаги ходиса хақида маълумот берилмаяпти

“Шарқ тароналари” фестивалидаги ходиса хақида маълумот берилмаяпти
151 views
06 September 2013 - 16:45

самарқанд 30 август куни Самарқандда  иштирокчилари ва меҳмонлари куйиш жароҳати олган портлаш билан бошланган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқали фестивали якунланганига ҳам бир ҳафта бўлди.

27 август куни, IX халқаро мусиқа фестивали пайтида юз берган воқеа ҳақидаги ахборот маҳфийлигича қолмоқда.

Uznews.net маълумотига кўра, танлов очилиши шарафига пиротехниклар салют уюштиришган, бироқ фейерверклардан бири ерга тушиб портлаган ва атрофдаги одамларга куйиш жароҳатлари етказган.

Воқеа гувоҳларининг сўзларига кўра, жабрланганлар Ҳиндистонлик иштирокчилар бўлишган, жуда бўлмаганда улар ҳиндистонликларга ўхшашган.

Портлаш жойига тиббий тез ёрдам етиб келган ва саккиз нафар одамни фестивал ўтаётган Регистон майдонидан олиб кетишган.

Ушбу воқеанинг ҳар қандай тафсилотлари ёпиқлиги сабабини айримлар, фестивал очилишида Ислом Каримовнинг иштироки билан боғламоқда.

Айрим иштирокчилар ва меҳмонларнинг ярадор бўлиши унинг пинагини бузмади. Давлат телевидениеси уни Хоразм вилояти артистлари чиқиши пайтида рақс тушаётганини акс эттирди.

У билан бирга, шу кунларда Ўзбекистонда сафарда бўлган ЮНЕСКО Бош директори Ирина Бокова ҳам рақсга тушган. 

ЎзА Давлат ахборот агентлиги, 30 август куни Самарқанддаги фестивалнинг ёпилгани ҳақида хабар қилади. Унинг энг юксак даражада ўтгани, шу кунларда Самарқанд мусиқа байрами муҳитига чўмганини билдиради.

Фуқароларнинг ўзлари эса шундай дея ҳисоблашмайди. Ҳар икки йилда бир марта Самарқандда ўтадиган, презиедент ташаббуси билан бошланган фестивал  катта ноқулайликлар туғдирмоқда.

Фестивал муносабати билан 27 августда Самарқанднинг барча асосий йўллари ва халқаро магистралнинг бир қисми ёпилди.

Самарқандга ташрифи билан Каримов шунингдек Самарқанд шаҳридан 30 км узоқдаги Имом Ал Бухорий мажмуасини зиёрат қилгани учун, одамларнинг шаҳар ташқарисидаги одатий ҳаёт тарзи ҳам бузилган.

Фестивалнинг асосий саҳнасини электр энергияси билан таъминлаш, президент кортежи ўтадиган йўллар ва кўчаларни ёритиш учун Самарқанднинг бир қисми токсиз қолдирилган.

Каримовнинг Самарқандга учиб келишидан бир неча соат олдин Самарқанд йўл хизмати асфальт қопламасидаги йўл белгиларини янгилади, чунки, бир неча кун олдинги чизилганлари ўзининг ёрқинлигини йўқотган эди.

Оқдарё тумани фуқароларининг сўзларига кўра президентнинг Самарқандга ташрифи арафасида Имом Ал Бухорий мажмуасига элтувчи йўлда, енгил машина йўл ўртасидаги бетон тўсинларни бўяётган ишчини уриб юборган ва у ўлган.

Илк бор «Шарқ тароналари» фестивали 1997 йили ўтказилган. Анъанага кўра унинг тақдимотида  Каримов иштирок этган.

Ана шундай!!! “Ота”нинг Ўзбекистон бўйлаб юриши ҳар доим фуқароларга ноқулайликлар яратади. У ҳар сафар бир жойга борганда битта иккита одам ўлса ҳам, у ва унинг атрофидагилар пинагини ҳам бузишмайди.

Шавкат Холиқов