O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Шошилинч хабар! Тошкентда темир йўл вагонида олиб кетилаётган маҳбуслар исён кўтардилар, уларга қарши қурол қўлланди, қурбонлар бор

Шошилинч хабар! Тошкентда темир йўл вагонида олиб кетилаётган маҳбуслар исён кўтардилар, уларга қарши қурол қўлланди, қурбонлар бор
116 views
06 May 2012 - 7:43

2012 йил 4 май куни Ўзбекистон пойтахтининг четида маҳбусларни темирйўл поезди воситасида этап қилинаётган пайтда содир бўлган фавқулодда ҳодиса оқибатида қурбонлар бор.

Содир бўлган ҳодисанинг тафсилотлари ҳозирча номаълум. “Фарғона” агентлигининг Тошкентдаги аноним манбаси маълум қилишича, шаҳарнинг Яккасарой туманида куннинг иккинчи ярмида автоматлардан отишма бошланиб кетган. Ҳодиса содир бўлган ерга зудлик билан милиция бўлинмалари етиб келиб, етарли даражада катта ҳудудни деярли қўллари бир-бирига етадиган ҳолда қуршаб олдилар.

“Бу ерда, “Корзинка” дўкони рўпарасида (аэропорт кўприги атрофида) кўприк остидан темир йўл ўтади, – дейди кечаги воқеани ўз кўзи билан кўрган “Фарғона” агентлигининг суҳбатдоши. – Отишма анча вақтгача тингани йўқ. Кейинроқ, темирйўл состави ёнидаги платформада ётган жасадларни кўриш мумкин эди. Кимдир югуриб чиқди, шундан кейин яна отишма бошланди, ўқ еган аристонлар қулаб тушдилар. Кейин БТР келиб вагонларга қарата ота бошлади. Ҳозир қоронғи тушиб қолди. Қуршов олиб ташланди. Бу одамларнинг маҳбуслиги борасида адашган бўлишим ҳам мумкин, аммо уларнинг деярли ҳаммаси бир хил кийимда, роба кийиб олишганди”.

”Фарғона” ахборот агентлиги