O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ёмон бузоқ подани булғайди

Ёмон бузоқ подани булғайди
135 views
10 January 2013 - 13:14

Инсонийлик бу инсоннинг хикмати ҳам сийрати. Жамиятимизда бу хусусда анчагина янгиликлар содир бўлмоқда. Хозирги кунда аксарият кишиларимиз онгида шаклланиб бораётган Миллатчилик ёхуд инсонийлик хусусиятларини камситиш авж олмоқда.

Миллатчилик айрим тоифа кишиларни ёки миллат вакилларини ўзаро ёки шахсий манфаъатларда ажратиш ва тафовутлашдир. Яъни тили, дини, ирқи, ижтимоий келиб чиқиши, яшаш худуди ва ҳоказо холатлар юзасидан адоват сақлаш ёки устунлик талабини суриш ёхуд фуқаролар ўртасида зиддиятлар келтириб чиқаришдир.

Миллатчилик илдиз отган халқ ўзаро мавқе талашиб қолиши турган гап. Умимий инсон хилқати бу одам кўринишидаги махлуқотлардир, хайвондан фарқли ўлароқ биз алоҳида хилқат ҳисобланамиз айни бу холатта ўзаро миллатчилик шукуҳи бизга хосмикин?

“Ёмон бузоқ подани булғайди” деган иборага айни эътибор берадиган замон келди.

Яъни хусуматингиз бўлса, айни ўша хилқат учун қилинг, унинг учун бутун миллати, халқини ва даргоҳини айбламанг. Айни бир миллат вакиллари ҳам аслинда бизга қондош ҳамда хилқатдошдирлар. Бундай хислат бузғунчилик ҳамда вайронагарчиликка йўл очгай. Юртимизда ҳозирда ўз ўзимизга нисбатан миллатчилик шукуҳи авж олган бир пайтда биз қандай иттифоқ бўла оламиз? Ўзаро бирдамлик вақти келганда қандай бирлашамиз?

Миллатчилик агар давлат тизимида илдиз отса, бу давлат ўз халқини бошқа давлатга ёки халққа ўзаро зиддиятда бўлишини таъминлайди. Бундай шароитда қўшни давлатлар билан ўзаро ҳурмат меъёрлари йўқолади, давлат ичидаги бошқа миллат вакиллари доим оғир босим остида бўладилар.

Азизлар!
Халқимиз азалий эркпарвар хамда диёнатли инсонпарвар халқ, бизнинг халқимизга Миллатчилик шукуҳи хеч қачон ниқоб бўлмаган. Айни кутган порлоқ келажагимиз учун ўзаро ҳамжиҳатликда, тотувликда бўлиш лозим.

Ўзаро ҳурматда бўла олмасак, ўзаро низолар ва тортишувлар давомийлигича қолгай. Жамиятимизда шаклланиб бораётган турли қатламлар хамда табақа вакиллари ўзаро бирликда бўлишса, бундай нохуш иллат барҳам топишига умид боғлаймиз.

Одноклассники.ру дан
IYMON MUFASSAL