Ўзбекистон тараф Қирғизистон фуқароларига 5-7 январь кунлари Боткен вилоятининг Чорбоғ ва Фарғона вилоятининг Сўх анклави чегарасида рўй берган можаро натижасида Қирғизистон фуқароларига етказилган зарарни тўлиқ қоплашга тайёр эканлигини билдирган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳат Ғаниев ҚР ҳукуматининг Боткен вилоятидаги ваколатли вакили Женишек Разақов билан учрашуви чоғида маълум қилган.
ҚР ҳукумати матбуот хизматининг хабарига кўра, учрашув 10 январь куни Қирғизистоннинг Чорбоғ ва Ўзбекистоннинг Хушёр қишлоғи туташган дахлсиз ҳудудда учрашганлар.
Учрашув чоғида Фарғона вилояти ҳокими икки чегараолди қишлоқлар аҳолисини яраштириш ва қўшничилик муомалаларини мустаҳкамлаш бўйича тадбирлар ўтказишни таклиф этган.
Ж. Разақов унинг таклифларини қўллаб-қувватлаган ва бу каби тадбирлар Ўзбекистон фуқаролари томонидан келтирилган зарар тўлиқ қопланганидан сўнг амалга оширилиши мумкинлигини эътироф этган.
Матбуот хизматидан хабар қилишларича, айни пайтда Боткен туманида ҳукуматлараро комиссия зарар мидорини аниқлашга киришди.



Muhammad Solih bilan eksklyuziv intervyu – Uzdiplomat
“Озодлик” радиоси Муҳаммад Солиҳнинг Ўзбекистондаги нашрда чиққан шеърлари ҳақида
Баҳодир Файзи: Расмий нашрнинг Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги мақоласи сиёсий илиқлашувдан дарак
Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Ўзбекистондаги расмий газета Муҳаммад Солиҳ ҳақида катта мақола чоп этди