БИЛДИРИШ
Ҳурматли дўстлар
ЭРК партияси диктатор Каримов ўлиб, ўрнига келган янги иқтидор даврида халқимизга баъзи эркинликлар берилганини эътироф этади.
Аммо бу эркинликлар ҳақиқий сиёсий эркинликка айланмади.
Ҳали ҳам мухолифат тазйиқ-таъқиб остида.
Янги қурилаётган партиялар эса рўйхатга олинмаяпти, уларга қарши зўровонлик ишлатилиб, уларнинг Конституцион ҳуқуқлари топталяпти.
Эски режим ўрнатган тўсиқ ҳали ҳам олиб ташланмади. Аксинча мустаҳкамланяпти.
Бу тенденция бу йил октябр ойига мўлжалланган Президентлик сайловларида мухолифатнинг иштирок этиш имконини деярли йўққа чиқараяпти.
ЭРК партияси янги таъсис этилган Социал демократ партияга қарши ҳукумат тарафидан уйғуланаётган жирканч тазйиқларни кескин қоралайди. Ва бу ташкилотдаги ватанини севган инсонлар билан бирдамлигини билдиради.
Бу оғир сиёсий вазиятда ЭРК партияси ўз халқи билан ҳамдарддир. Шу мақсадда яқинлашиб келаётган Президентлик сайловларида ЭРК партияси ўз номзоди билан қатнашиш режасини тузмоқда.
Ҳозирда партия Марказий Кенгаш номига келган номзодлик истаги билан келган аризалар ичида сўнгги ойларда ўзининг сиёсий баёнотлари билан диққат чеккан хонанда Жаҳонгир Отажон ҳам бор.
Бир-неча кун ичида ЭРК партияси Президентлик сайловларида ўз номзодини эълон қилади.
Ўзбекистон ЭРК Демократик Партияси Бош Котиби вазифасини ўтовчи
Бахтиёр Исобек




ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
“Мен сендан хат эмас, хавотир олдим…” – Муҳаммад Солиҳ шеърига басталанган қўшиқ
УРУШ — ЧАЛҒИТИШ ВОСИТАСИМИ?