O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ўзбек зиёлисининг башараси

Ўзбек зиёлисининг башараси
155 views
11 March 2016 - 15:56
Теша Мўминов

Теша Мўминов

“Юртимизни фақат милиция, армия ёки СНБ эмас, биз санъат аҳли хам қўриқлашимиз керак!” деди актёр Теша Мўминов Ўзбекистон миллий матбуот марказида 10-март куни бўлган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзусидаги йиғинда.

Яна битта актёр Мирза Азизов эса янада конкретроқ гапирди қўйди: “Юртимиздаги тинч ва осудаликни турли диний радикаллар бузаман деб турганда, нега энди баъзи хамкасбларимиз, “Мажлис қисқарок бўлсин, камроқ гапиринглар, тўйимиз бор” деб туришса, энг аввало бизни, яъни санъаткорларни тарбиялаш керак экан, дейман” деди актер…

Актер 2005 йилдаги Андижон воқеалари хақида гапириб, “Акромийлар халқимизни автоматлар билан мажлисга олиб чиқди ва уларни ўзлари отиб, аскарлар отди деди. Биз мана шу хақиқатни халқимизга етказишимиз керак!” деди..

Унинг бу гапига ва Теша Мўминовнинг нутқидаги шиддатга қараганда, юқоридан топшириқ қаттиқ бўлганга ўхшайди.

Улуғбек Ашур