Комил Ўтар
ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР
(19)
Кўзи бўлса…
Сен қурт бўлсанг, гуноҳинг неди?
Ўзингдамас эди ихтиёр.
Азал, шундай яратган Рабби,
То тириксан, Унга айт, алёр.
Бир ҳасадгўй қилганда эди,
Одамликдан бўлмас эди наф.
Суягингни, тамуғ чайнарди,
Қуртлигингни қилолмасдинг сарф.
* * *
Қоида
Тўйга яхши кийимлар, кийиб,
борсанг ярашади ҳар қачон.
Лабга табассумлар, қўндириб,
Кўзлар, кулса, ундан-да чандон.
Жанозага кийиниб, қора,
Табассуминг узиб, ташлаб, бор.
Қайғу илсанг, ўрнига зора,
Ҳамдардлигинг, кетмагай бекор.
Энг муҳими, иккисида ҳам,
Киприкларинг бўлмасин, қуруқ.
Кўзларинг нам бўлмаса, не ғам,
Киприк кўзга илашган қуйруқ.
* * *



Қудрат Бобожон: Учрашганда
МУҲАММАД СОЛИҲ: ҒОЗИЙ ДАРАХТ
Гўзал БЕГИМ: ВАТАНИ ҚЎЛИДАН ТУШГАН ОДАМНИНГ
МУҲАММАД СОЛИҲ: МАНЗАРА
Садриддин Ашур: Ҳақгўй Шоир Асқар Маҳкам