Видолашмоқ учун ташриф буюрди
Тип-тиниқ сувлару, ап-аниқ тоғлар,
“Чирт” дея узилди мана шу ерда
Мени Ватанимга боғлаган боғлар!
Юрт рамзи гуллар ҳам кирди орага,
Улар ҳам узилди шодмон, шодумон,
Тақдир чизаётган бу манзарага
Қараб турар эди узилмаган жон!..
2024



“ТАРАҚҚИЁТ”
ГЎЗАЛ БЕГИМ: РЎМОН ҚУТЛИ БЎЛСИН
Концептуалист рассом Вячеслав Ахунов Венецияда ўз кўргазмасини очди
Таниқли рассом Исфандиёр Ҳайдар оламдан ўтди
“Мен сендан хат эмас, хавотир олдим…” – Муҳаммад Солиҳ шеърига басталанган қўшиқ