O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

“Русча гапир”

“Русча гапир”
1,206 views
19 August 2021 - 16:54

Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ўзбек, тожик, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, туркман, уйғур тарихан маҳаллий халқлардир.
Расмий билдиришларга қараганда, юртимизда тағин 130 миллат яшайди. Бу яхши, албатта. Аммо шу 130 миллат ичидан биттаси (ўрис) чиқиб, юртнинг асл эгаларига: “Менинг тилимда гапир!” деб дўқ уриб турса, бу журъат нимадан далолат беради?!
Таркиб нуқтаи назаридан қарасангиз ҳам, мантиқан қарасангиз ҳам, ўрислар шу 130 миллатнинг оз сонли биридир. Бор-йўғи биттаси, холос! Яъни, жайдари тилда айтганда, майда миллатдир. Худди Ўрисияда ўзбеклар майда миллат бўлгани каби. Энди тасаввур этинг: Ўрисияда яшаётган битта ўзбек маҳаллий ўрис халқига: “Ўзбек тилида гапир!” деб талаб қилса!..
Биринчидан, ҳушёр ўзбек бундай дейишини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Иккинчидан, бордию ичиб олиб шундай деб қўйса, нафақат сўкиш эшитади, балки паттаси қўлига тутқазилиб, келган жойига “кузатиб қўйилади”!
Бизда эса…
Мустақил бўлганимизга 30 (!) йил тўлганида ҳамон ўзбек тилини камситиб битта майда миллат (ўрис) тилига устуворлик бериб қўйилгани Давлат тили тўғрисидаги қонунга ҳам, Асосий қонунга ҳам, адолатга ҳам, мантиққа ҳам, дунё тажрибасига ҳам буткул тескаридир.
Ўристилли депутат — миллатимиз “вакили” бизга кимлигимизни кўрсатиб қўйди.

Nurulloh Muhammad Raufxon

Манба: facebook.com