Тарихда сотқинлар кўп бўлган.Ватанни ҳам, дўстни ҳам, ёрни ҳам сотқинлар сотган! Юлий Цезардан тортиб, золим Сталингача сотқинлардан жабр кўрган.
Баъзи тарихий манбаларда Жалолиддин Мангубердининг бувиси Туркон хотун Кўҳна Урганч дарвозаларини Чингизга очиб бериб юртига хиёнат қилгани учун итдай ўлим топган!
Ҳар қандай сотқиннинг жазоси шу аслида!
Мўғул соқолини чангаллаб жон берган Нажмиддин Кубро мумтоз садоқат тимсоли бўлса, Туркон хотун сотқинларнинг жирканч башарасини ўзида синтез қилган!
Лев Толстой ёзади: Сени сотишлари – қўлингнинг синдирилишига ўхшайди. Бир кун келиб кечириш мумкин, бироқ қучоқлай олмайсан!
Бугун замонавий, неосотқинлар чиққанки, улардан жирканиш камлик қилади.Шулардан биттаси “асалим” деб теварагимда эди! Туғилган кунингни соат сайин кутаяпман, деганди, аслида туғилганинг уларга халақит беради, қаттиқ азоблайди..
Гўзал БЕГИМ
PS: Бир пайтлар бу мақолани газета учун тайёрлаган эканман.
Гўзал Бегимнинг Telegramm каналидан олинди