Бу асар муаллифи Муҳаммад Солиҳ Ўзбекистон туркларидан. У шоир ва ёзувчидир. Антикоммунистик қарашларга соҳиб. Унинг бошқа жиҳатлари ҳаёт йўли бўлимида баён этилади. Шу масалани мутлақо таъкидлаш лозим: Туркия ундан фойдаланиш заруратини вақтида англай олмагани боис катта йўқотишга учради.
Муҳаммад Солиҳ; турк фикрий ва сиёсий ҳаётига муҳим ҳисса қўшган озарбайжон туркларидан Аҳмад Оғаоғли (1869–1939) ва унинг ўғли Самет Оғаоғли (1909–1982), Қозон туркларидан Садри Мақсудий Арсал (1878–1957) ва Юсуф Оқчура (1876–1935) каби сиймолар сингари, турклик руҳи ва онгининг шаклланишида улкан хизматлар кўрсатган шахслардандир.
Муҳаммад Солиҳ худди шундай хизматларни бу ерда ҳам адо этган бўлар эди. Асарни ўқиганлар бу ҳақиқатни албатта англаяжаклар.
Муҳаммад Солиҳ ўз асарини қуйидаги жумлалар билан «Тақдим» этади:
«Тақдим этилаётган ушбу китоб сиёсий ва ижтимоий ҳаётимнинг сўнгги ўттиз беш йиллик қисқача баёнидир. Аслида мен шоир ва ёзувчиман. Аммо ўтган асрнинг охирги чорагида юзага келган тарихий шароитлар кўплаб шоир ва ёзувчилар қатори мени ҳам сиёсат ичига тортди. Шу сабабли китобда баён этилган сиёсий воқеалар бошқа жараёнларга нисбатан кўпроқ ўрин эгаллаган.
Китобда санъатга оид безакларни учратмайсиз. Аммо тарих саҳифасига муҳрланган ҳақиқатлар ёпиб қўйилмайди, аксинча, ҳаммаси ошкора баён қилинади. Ушбу китобда ҳаётимнинг муҳим бир қисмини ҳужжатлар асосида сизга етказишга ҳаракат қилдим.»
14 × 20 сантиметр ўлчамдаги китоб қаттиқ муқовада, 541 саҳифадан иборат.
Китобнинг «Сўнгги сўз» деб номланган якуний бўлимида муаллиф ўз ички дунёсини умумлаштиради. Бу сатрлар асар мазмунини янада чуқурроқ англаш учун ниҳоятда муҳим ва ўқувчини китобни тўлиқ ўқишга даъват этади.
СЎНГГИ СЎЗ
Ушбу китобни тугатганимда, уни ёзишдаги мақсадим аввал режалаштирганимдек фақатгина бир ҳисоб-китоб эмаслигини англадим. Китоб охирида мени ёзишга ундаган ва жасоратлантирган камида яна икки жиҳатни кўрдим.
Биринчи жиҳат — гувоҳи бўлган қирқ йиллик ижтимоий ва сиёсий воқеаларнинг адолатли таҳлилини келажак авлодларга етказиш истаги. Иккинчи жиҳат — ушбу қирқ йиллик саргузашт жараёнида руҳимнинг самимиятини синаб кўриш эҳтиёжи. «Қирқ йиллик воқеаларнинг адолатли таҳлили» деганда, берган баҳоларим мутлақ адолатли деб даъво қилмайман. Аммо таҳлил жараёнида самимий бўлганимни айта оламан. Ёлғон гапирмаганимни, ҳеч кимга туҳмат қилмаганимни таъкидлашим мумкин. Бошқа даъвом йўқ.
Мени бу таҳлилга ундаган яна бир муҳим омил — сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг яқин тарихини сохталаштиришга қаратилган турли уринишлардир.
Яқин ўтмишда интернетда тарқалган сохта «таҳлиллар» ва «хотиралар» шунчалик кўпайиб кетдики, тарихни ўзанидан четга чиқаришга бўлган уринишлар ошкора тус олганини кўриб ҳайратда қолдим.
Ҳа, Ўзбекистонда тарихни сохталаштириш жараёни жадал давом этмоқда.
Бу жараён бугун бошлангани йўқ. У 1991 йил охирида ўтказилган Президентлик сайловларидан сўнг давлат сиёсати савиясида бошланган эди.
Ислом Каримов иқтидорга келгандан кейин ўзининг 1988–1991 йиллар оралиғида Совет Иттифоқини ҳимоя қилиб, Ельцинни, ҳатто Горбачёвни танқид қилган чиқишларини йўқ қилиш буйруғини берди. Шу билан бирга, мустақиллик учун очиқ кураш олиб борган шахсларнинг тасвирлари, чиқишлари ҳам йўқ қилинди.
Масалан, мен ҳали Тошкентда бўлган пайтимда, ўзимнинг телевидениедан ёйинланган нутқларимнинг нусхаларини сўраганимда, архивларда бу ёзувларни “топаолишмади”.
КГБ Каримовнинг хиёнатини яшириш мақсадида «1990 ёки 1991 йилда фалон жойда Ислом Абдуғаниевич мамлакат мустақиллигини шундай ҳимоя қилдики, оғзимиз очилиб қолди», қабилидаги афсоналарни тўқий бошлади. Холбуки, Каримов 1991 йилгача мустақиллик ҳақида матбуотда умуман гапирмаган эди. Аксинча, телевидение архивлари Каримовнинг СССРни сақлаб қолиш йўлида қилган жўшқин нутқлари билан тўла эди. КГБ ушбу архивларни йўқ қилишга киришди ва уларнинг катта қисмини барбод қилди, бироқ барчасини йўқ қила олмади.
Диктатор Каримовнинг ҳақиқий қиёфасини кўрсатувчи эски видеолар интернетда ҳануз у ёки бу шаклда айланиб юрибди. Албатта, Каримов ва унинг тарафдорлари тарихни йўқ қила олмайди. Балки тарих уларни йўқ қилади. Шу маънода, агар китобим яқин тарихимизнинг ҳақиқатларига ёруғлик солаётган бўлса, бундан бахтиёрман.
Китобга ном бўлган мисра жой олган шеър:
Ягона йўналиш
Водийда ўлиш ман этилган,
Йўл фақат юқорига.
Пастга тушиш йўқ,
Пастга йўл излаб вақт йўқотма.
Энди юр, тирмаш, юксал.
Ўлим сени чўққида кутмоқда.
БЎҒОЗИЧИ НАШРИЁТИ:
Э-почта: bogazici@bogaziciyayinlari.com
Веб-сайт: www.bogaziciyayinlari.com.tr
Ўғуз ЧЕТИНЎҒЛИ
Иқтисодчи, тадқиқотчи-ёзувчи



Нейзен Тевфиқ ҳақида
Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
Gulnor (8-qism)
Gulnor (7-qism)