O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Демократия фақат ўз отаси, ўз қариндош уруғигами?

Демократия фақат ўз отаси, ўз қариндош уруғигами?
372 views
07 August 2013 - 16:27

Кўпчиликни хабари бор, “Бирдамлик”нинг (БХҲ) раҳбари Бaҳодир Чориевнинг отаси Ҳасан Чориев ёш қизни зўрланганликда айбланиб ҳибсга олинганди. Зулм, ноҳақлик туфайли қамалиш ёки ҳалок бўлиш Ўзбекистонда шунчалар оддий ҳол бўлиб қолганки, оддий халқни бу ҳолатга бефарқлиги ошса – ошаяптики, камайгани йуқ.

Бу ҳам Прeзидентимизнинг “оқилона”, маккорона ташаббуслари билан шу даражага етиб келди.

Ҳасан Чориев ҳам шу ноҳақлик чангалига тушгани ҳақида БХҲ шунчалар кўп ёздики, бу холатни бошидан кузатиб келаётганлар чет давлатда ёки бошқа вилоятда туриб Қашқадарёдаги ходисаларни ўз кўзлари билан кўриб тургандек бўлишмоқда. “Бирдамлик” сайтига учта мақола жойланса, ундан иккитаси “Ҳасан ота” ҳақида, ҳатто ўша учинчи мақолада ҳам айни шу мавзудаги гапларга кўзингиз тушади.

Қашқадарёда “Ҳасан ота”дан олдин нечта одам диний-сиёсий айбловлар билан қамалиб кетишди, улардан баъи бирларини уйлари тобутда ҳам қайтаришди. Ҳасан отадан кейин ҳам нечта мусулмон қамалди , буни энди Оллоҳ билади.

Лекин Б. Чориев отасидан бошқаси ҳақида гапириш тугул, ўйлашга ҳам вақти йўқдек. Ваҳоланки Ўзбекистонда 30 милёнга яқин аҳоли яшайди ва уларнинг 90 фоиздан ортиғини мусулмонлар ташкил этади.
Нима, бу “демaкратлар” фақат отани ҳимоя қиладими ёки демократияда аввал оилани, қариндош уруғларнинг муаммоларию, кейин оддий халқни муаммолари ҳал қилинадими?

Балки бу демократияни асл башарaсидир ёки демократия тангасининг иккинчи томони шунақами?
Бу тинмай “раскрутка” қилинаётга “Хасан ота” воқеаси Демократия деган нарсанинг учар-шарлатанлар суистеъмол қилиши учун ўнғай системага айланиб қолганига далил эмасми?

Сардор Росулов