O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

«Мунозара» ҳақида

«Мунозара» ҳақида
171 views
16 May 2017 - 9:00

Маҳмудхўжа БЕҲБУДИЙ

МАҚОЛАЛАР
(71)

«МУНОЗАРА» ҲАҚИДА

«Усули жадида» мактабларни нафлиги ва фунуни замония таҳсилининг бухорийлар учун лузуми тўғрисида фарангий афанди ила мударрис Бухорий жанобларини ораларида бўлган баҳс ва суҳбат — «Мунозара» исмида бир рисола шаклинда форсий тилға табъ ва нашр бўлубдур. Бизда кўздин кечурдукки, ҳақиқатан бухорийлар учун нофеъдур.

Фарангий ва мударрис тилидан бу муҳим баҳслик рисолани таҳрир этувчи ваҳми зоин[1]ға арзи ташаккур қиларман. Иншоолло, бу рисола бухорийларни уйғонмоқиға боис бўлуб, «Мунозара» муҳарририни раҳмат ила ёд этарлар.

Ва ал-он бу рисола турки тилинда жаноб муаллим ҳамшаҳримиз Ҳожи Муин афанди тарафидан таржима ва ушбу газит ила нашр бўлуб турубдур.

Ва аммо бизни фикримизча, Бухоро учун энг муҳим бир баҳсни фарангий афанди фаромуш этибдурлар. Ва ул энг муҳим баҳс бухорийларни русча ўқумоқ ва рус маданиятидин нафбардор бўлмоқға тарғиб этмоқдин иборат эди.

Хайр, балки фарангий афанди фаромуш этмай, эҳтимолки, бухорийларни таажжублари қўзғолмасун ва «Мунозара» рисоласидин умид этилгон манфаати маънавийа фавт бўлмасун[2] тавҳими-ла[3] русча ўқумоқ баҳсидин кўз юмгандур, деб зан қилармиз. Ва-ло фарангий афандини натижаи, маълумотиға назаран ўрисча ўқумоқға тарафдордур, деб истидлол қилинадур ва ҳар бир кўзи очуқ киши-да бухорийларни русча ўқумоқларини, албатта лозим билур.

Бухорий қариндошларимизни русча ўқумоқлари тўғрисида мухтасаран бироз ёзмоқни биз мунда керак билдук ва умид қиламизки, «Мунозара» ношири иккинчи табъина русча ўқумоқ лузумини ҳам рисолаға олмоқ этдирса.

Русия давлати — 100 млн халқлик ва ер юзини қавий давлатларидин бири. Бухоро ҳукумати ани ҳимоясиға ва анинг учун бухорийларни русча ўқумоқлари ўзлари учун лозим ва фоэъ[4]дир.

Бухорийларни савдо ишлари Русия иладурки, тижорат ишларини тараққий қилдирмоқ учун, албатта, русчаға эҳтиёжи том[5]алари бордур.

Бухорода тилгироф, пўчта, темур йўли ва бонк ва мол, анжоманинг ҳамли[6] ва нақли[7] ва оптек, дўқтур ва ҳифзил сиҳата тейишли ишлар ва лавозимоти мадания ва замония ва хорижаға мутааллиқ[8] барча мавод[9] кофа[10] руслар воситаси-ла жорий бўлурки, бул тўғрилардан русчаға бухорийларни эҳтиёжлари шадид[11]дур.

Русия ила тижорати бор ҳар бир бухорий ва Бухорони ҳар бир ҳукумат доираларини русчага бор эҳтиёжини ҳар кимдан аввал буҳорийларни ўзлари иқрор эдарлар.

Киши йўқлигидин ал-он Бухоро ҳукуматини хидматидаги таржимонлар кафказий ва туркистонийлардин иборатдур.

Бухорийларни русча ўқумоқлари учун далил лозим бўлса, фақат Русияни…[12] жиҳатидин Бухороға ҳамсоялиги энг олий далилдур. Ҳолбуки, Бухоро давлатимиз ни ҳимоясида, яъни ҳовучиндадур.

Насора ва мажус давлатларини айтмай қўйдук. Бул вақт Усмонли ислом давлати катта мактаблариға русча ўқутадур ва Русияға талаба юборадур. Турк қариндошларимизни ҳар бири Русия мусулмонларини русча ўқумоқға ташвиқ этарлар. Ҳатто, Истанбул шайхулисломи ҳазратлари Русия мусулмонларини русча ўқумоқға буюрадурлар.

Чунончи, ўтган сана Самарқанд ҳожиларидан икки нафар мударрис шайхулислом жанобларини хизматларига мушарраф бўлуб эканларки, усули жадид ва русчани лузумидин баён этиб, Туркистонийларға русча ўқумоқға ташвиқ этмоқға буюрубдурлар.

Мисрдин, Шом ва Арабистондин, Истанбулдин ва Эрондин Русия мактаблариға талаба келганда, Бухородин на учуч талаба келмайдур? Буни сабаби бухорийларни ғафлати ва замондин хабарсизлиги деюрлар.

Бул жойға бухорийлар у қадар каҳолат этдиларки, ҳатто, расмий доираларида бирорта таржимонлари йўқдур.

Хўб, Бухорода усули жадидани қўймаганларидек, русчани-да уламо қўймадилар дедук. Эй, шогирдларни Самарқандда, Туркистонда ва ё дохилий Русияға на учун юборилмайдур?

Самарқандда Бухородин гадо, ўғри, қимори, жувонбачча келар. Ҳатто, деюрларки, фоҳишалар ҳам келур, буларға уламо бир шай демас ва хабардор бўлмас.

Талабаға тамоман монеъ бўлурлар. Йўқ, бул жойға уламоға ёпишмоқ керак эмас, балки бошқаларға лозумдур.

Бухоронииг муҳтарам ҳукмронларина, Бухоронинг тужжори киромига биз мин ғайри ҳад[13] арз қилармиз-ки, русча ўқутмақни муборак фикрлариға келтирсалар, Русия давлати Бухоронинг фақат бир ҳамсояси эмас, балки ҳомийси, васий[14] ва мураббийи давлатидур. Анинг учун русча билмоқ ва рус олий ва катта мактаблариға кирмоқ бухорийларни ҳаёти ва саодати учун алрам[15]дур.

Икки милйўн бухорийлардин нисфи аср зарфи[16]да бир нафар таржимон чиқмаганлиги бухорийларни лоқайдликлариға далил бўлур. Бу нимадан келур? Албатта, Бухоро ила Русия орасидаги муносабатни билмасликдин келур. Бинобарин, Русия ила Бухоро бейин[17]даги муносабати сиёсияни ҳар замон аҳолиға билдирмоқ керакдур. Биз сиёсий киши эмас, ва илло бул тўғридаги фикримизни очиқ суратда ёзардук. Шу қадар биларманки, расман Бухоро ҳукумати Русия давлатини ҳимоятиғадур. Бухоронинг бош ҳукмрони маънан баолий[18] амир ҳазратларини аморатлари Русия давлати тарафидин тасдиқ қилинадур. Бухорони хорижия ишлари Русия давлати тарафидин ижро қилинадур.

Хорижия давлатлари, масалан, Эрон, Афғон ва ё Усмонли давлатлари-ла Бухоро ҳукуматини хат ва хабар қилмоғи лозим келса, Русия давлати воситаси-ла муомала қиладур. Бухоро аҳли хорижияға чиқмоқчи бўлса, Русия раҳол[19] ҳукуматини рухсати лозимдур. Бухоро учун бож ва пўшлина Русия давлатини ихтиёри ила бўлур.

Билмоқ керакки, ўрусча ўқумоқ ила киши кофир бўлмайдур ва ё ўруслар бизға динларини таълим қилмайдур. Масалан, букун Самарқанд мухталиф мактаблариға юздин зиёд мусулмон боласи бор ва аларни ҳеч бириға насоро динини таълим қилинмайдур. Самарқанд эъдодий гимнозиё мактабини букун ўндин зиёда мусулмон боласи бор. У жумладин бири маним ўғлимдур. Ва на вақтки, болаларға насоро динини таълим берарлар, ғайри русларни, хоҳ мусулмон ва ё яҳуд ва ҳатто, армани бўлсун, мактабдин чиқорадурлар. Ҳатто, насоро ақидасини таълими вақтида ёширин мактабда қолган ғайрирус шогирдға жазо бериладур.

Ғайрируслар русча ўқугандан илми дунёвий ва ҳаётқа мутааллиқ фунун ўқуйдурлар ва ҳар бир мусулмонда румча ва ё фарангча шуни ўқийдур.

Бухорони ўрта миллати учун авомча сўйлайинки, турклар, ибронийлар, туркистонийлар, қозоний, ўрунбурғий ва кафкозийлар ҳамчунонки, русча ўқусалар ҳам кофир бўлмайдилар. Бухорийлар ҳам русча ўқуган ила кофир бўлмайдурлар.

Афғон ҳукумати ила инглис давлати орасида муносабати сиёсия мавжуд ва ҳам ҳамсоядур. Они учун афғонлар Ҳиндистон инглисиға ва нуфуси Англияда ўз нафии учун талаба юборадур. Ҳолбуки, ҳеч бир афғон инглис бўлган йўқ. Инчунун, бухорийлар-да Туркистон устиға ва ё Русияға ўз нафлари учун талаба юборсалар, хотиржам бўлсунларки, ўрус бўлмайдурлар.

Шуни-да ёзайин, бухорий қариндошларимиз билсунларки бу сўзларни биз мусулмонлигимиз учун ва Бухорони тараққийсини хоҳлаганимиз учун ёзармиз. Гумон қилинмасунки, ўруслар бизға ёздирадур.

Фарангий жанобларини фикриға биз ҳам тобеъ ва биз ҳам деймизки, Истанбул, Миср, ҳатто, Кафкоз ва Қозонға Бухородин талаба борсун ва аммо бу қаторда русча ўқимоқ учун Туркистон ва Петербурғға ҳам.

Самарқанд дорулқазо муфтийларидан Маҳмудхўжа бин Беҳбудхўжа[20].

«Туркистон вилоятининг газети», 1911 йил,
29 сентябр, 73-сон.

(Давоми бор)

[1] Гўзал тахайюл эгаси
[2] Нобуд бўлмасин
[3] Ваҳимаси билан
[4] Нафлиқ
[5] Тўла
[6] Юки
[7] Ташиш
[8] Алоқадор
[9] Модалар
[10] Барчаси
[11] Катта, шиддатли
[12] Ўқиб бўлмади
[13] Ҳаддан ташқари
[14] Тарбиячи
[15] Айб маъносида
[16] Ҳозирги шароитда
[17] Орасидаги
[18] Асл, олий
[19] Йўл ишлари
[20] Беҳбудийнинг мазкур мақоласи Фитратнинг «Мунозара» асари Ҳожи Муин томонидан ўзбекчага таржима қилиниб, “Туркистон вилоятининг газети»да чоп этилиши муносабати билан ёзилган