O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Умумлаштирманг

Умумлаштирманг
324 views
19 July 2013 - 11:56

“Яшасин инсоф” деб аталган ҳикояни (буни мақола деб аташ ўринли бўлмаса керак) ўқиб, доим ҳам умумлаштириш ўринли эмаслигини англадим.
Ўзимнинг ҳаётимдан бир нечта кичик воқеаларни баён қиламан, зеро бутун миллатим ҳақорати бу камситишдир.
1. Тақдир тақозоси билан иккита рус қўшни билан яшадим. Бири ёш оила, иккинчиси эса қари кампир. Шу кампир ўз ён қўшниси русдан доим нолир, қўшнига холодилникни тузатишга берган эдим эҳтиёт қисмларини олиб, эскисини қўйиб берди ва жуда қиммат ҳақ олди деб кўп маротаба гапирар эди. Кампир қари бўлгани учун ўзига овқат тайёрлай олмас, нонга чиқа олмас эди ва шуни қарангки ёрдамни русдан эмас, мусулмон ўзбекдан сўрар эди. Шу ўзбек унга иссиқ овқат чиқарар, нон олиб келар, керак бўлса қариндошларини чақириб берар эди. Ўлаётганида эса шу ўзбекни эслаган экан.
2. Бир йилча аввал таксига ўтирганимда бир рус аёли ва қизи бор экан. Шу аёл Россияга бориб бир неча йил яшаб, меҳр-оқибат, ИНСОФни топа олмагани ва қизининг ўқишига пул топа олмагани ва уйсиз қолгани учун Ўзбекистонга қайтиб келгани ҳақида куюниб гапирди. Яхшиямки Тошкентдаги эски уйимни сотмаганим, маҳалла ёрдам бериб, пул йиғиб ҳозирча яшаяпмиз деди. Россияда эса қариндошларим уйига сиғмай саргардон ва хор-зор бўлганларини айтиб берди.
3. Мен аксинча рус таксистларига деярли ўтирмайман, чунки нархни камида 2 баровар қимматроқ айтади ва жуда ҳам сурбет бўлади.
Хулоса шуки, мен учратган русларим бутун миллат намоёндасими, албатта йўқ. Улар ҳар хил одамлар холос ва бу билан уларнинг барчаси ёмон ёки яхши деган хулоса келиб чиқмайди.
Навоий айтганидек:
Инсон борки инсонларнинг нақшидур,
Инсон борки ҳайвон ундан яхшидур.
(Бу ерда миллат дейилмаган!)

Сахифамиз ўқувчиси