“Жаҳонгир Отажонни сиёсий тажрибаси кам” – деб айблашаяти айрим дўстларимиз. “Ҳақоратларсиз айтилган эркин фикр учун ҳам раҳмат” – дейман уларга. Сиёсатда ҳеч кимнинг меҳрини, овозини тортиб олиб ёки сотиб олиш мумкин эмас. Менингда шахсий фикрим ва бу майдонда ўз позициям борлиги учун тик туриб курашишга ҳаракат қиляпман. Менинг позициям шундай: Ҳамиша Ҳақ тарафда бўлиш. Жаҳонгир Отажон жиддий туриб курашяпти. Мен буни айни пайтдаги яқин гувоҳлариданман. “Барибир у ҳеч нимага эриша олмайди”- деб айтаётган нейтрал дўстларга шуни айтмоқчиман: Энг олис манзилга ҳам биринчи қадамни босиш орқали борилади. Бизга насиб қилмаган ғалабани бошқалар зафар қилажак! Бу ҳаракатларимиз камида сизга ва бизга сиёсий эркинликни, демократик устунликларни беражак, иншаАллоҳ! Сўзимни ўтган аср жаҳон шеъриятидан бир шеър билан якунлашни лозим топдим.
Эжен Гилвик
* * *
Ортимиздан келар бошқалар,
Кўпроқ бўлар сабри уларнинг,
Эпчиллиги ва қатъияти.
Кўркамлиги, кучини кўриб,
Уларга ер бўлажак таслим.
Ёрдам берар уларга шунда
Биз яратиб кетган қўшиқлар.
Миразиз Аъзам таржимаси



Баҳодир Файзи: Расмий нашрнинг Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги мақоласи сиёсий илиқлашувдан дарак
Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Ўзбекистондаги расмий газета Муҳаммад Солиҳ ҳақида катта мақола чоп этди
Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун