O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Тендердаги ғирромликлар ҳамон давом этмоқда

Тендердаги ғирромликлар ҳамон давом этмоқда
974 views
19 December 2021 - 13:32
Фарғона вилояти ҳокимилиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг» компанияси 10 декабрь куни Қурилиш вазирлигининг «tender.mc.uz» порталида йирик тендер якунлангани ҳақида маълумот жойлади. Тендернинг умумий қиймати 2 миллиард 457 миллион сўмни ташкил қилган.
Тендерга мувофиқ, Қўқон шахридаги эркаклар Мурувват уйи биносини реконструкция қилиш «FARGONA KRISTAL QURILISH» корхонасига топширилди. У билан бирга фақатгина «FAR JASMIN DISKO SERVIS» корхонаси тендерда қатнашган.
Очиқ маълумотларга кўра, ғолиб компания Фарғона шаҳар Фаробий кўчаси 9/1-сонли 5-қаватли турар жой биносида жойлашган. Компанияга 2010 йилда асос солинган, унинг устав капитали 5 миллион сўмни ташкил қилади. Таъсисчи — Саламов Азизбек Абдураҳманович.
тендердаги ягона рақиб «FAR JASMIN DISKO SERVIS» компанияси ҳам ғолиб билан бир манзилда жойлашган. Шу билан бирга, икки компаниянинг телефон рақами ва электрон почтаси ҳам бир хил. Аммо таъсисчи бошқа — Султонов Ойбек Қўзибоевич.
Бугун.уз шуни ўрганиб, бошқа фактга дуч келган: Мурувват уйининг октябрь ойида фойдаланишга топширилган 3 қаватли янги биноси қурилиши билан ҳам айнан «FARGONA KRISTAL QURILISH» хусусий корхонаси шуғулланган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Халқ таълими вазирлиги салкам 4 миллиард сўмга Электрон таълим тизимини яратишга буюртма берганидан кейин тендерни бекор қилганидай, яна бир ғайрат кўрсатишини истаймиз!
Манба: Facebook