O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Туркистон соғинди Каъба елини

Туркистон соғинди Каъба елини
171 views
15 March 2016 - 20:00

cropped-kabah-1Бекмурод

Туркистон соғинди Каъба елини,
Ҳайданг, биз томонга тоғларни, энди.
Дунёлар соғинмиш ўзбек элини,
Қайтадан қурайлик боғларни, энди.

Бу тупроқда, яна Синолар унсин!
Берунийнинг руҳи кезсин пурвиқор.
Ғафлат уйқусидан алплар уйғонсин!
Аллоҳни деганга Аллоҳ мададкор!

Ёлғондан чарчадик, бездик риёдан,
Зулмнинг тиғлари суякка етди.
Кечдик ҳамиятдан, қолдик ҳаёдан,
Ёлғиз ташлаб номус билан ор кетди.

Тўрт бўлиб кўзимиз, йўлларда бугун,
Озодлик байроғи, руҳларда кезар.
Банди арслонлар, бўкирар, беун,
Бошимизда “Эрк”нинг еллари эсар…

Манба:  www.dunyouzbeklari.com