O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Умр – йўқлик…

Умр – йўқлик…
280 views
20 March 2017 - 7:00

Комил Ўтар

ХАЁЛ ЕТМАС МАНЗИЛЛАР

Яхши бўлди

Мен адашиб туғилмаганда,
Зерикарли бўларди дунё.
Ҳеч жойда қайд этилмаганда…
Умр – йўқлик дайри фанода.

Шу йўқликни деҳқондек, ҳайдаб,
Тухум сочган ютади, барбир.
Кимдир, тағин ўзини алдаб,
Ҳаётидан ундирар, жабр.

Ким нимани экса, ўради,
Бу сўзнинг хўп сийқаси чиққан.
Бешак, барча бир-бир ўтади,
Бу сўзни дил безавол туққан.

Йўқлик аро йўқ бўлмайди ҳеч,
Кутиб олиб, кузатиб қўяр.
На ғараз бор, на унда бир ўч,
Англаган бор, емасдан тўяр.

Яхши бўлди, шу сўзга эшман,
У меъдамга тегмас, зўр таом.
Кўпда, ўздан-ўзим қочаман,
Бир шу сўздан, оламан ором.

* * *

(давоми бор)