Жорий йилнинг 26 май куни “Эрк” демократик партиясининг фавқулоддақурултойи бўлиб ўтди. Қурултойда партиянинг раҳбар ходимлари ва турли вилоятлардан етиб келган партия аъзолари иштирок этди.
Қурултойда Эрк демократик партиясидан Президентликка номзод бўлиш учун ариза берган Жаҳонгир Отажон ва Салават Умрзоқовларнинг талаби кўриб чиқилиб, Жаҳонгир Отажон Президент сайловларига номзод кўрсатилди.
Мамлакат тарихида шонли саҳифа очган партиянинг сайловларда қатнашишига умид қилаяпмиз.
Жаҳонгир Отажон мен ўйлагандан кўра жўмард, дадил, самимий ва тўғрисўз лидерлигига тўла амин бўлдим. Эрк демократик партиясига аъзо бўлиш истагида бўлган ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, миллат ойдинлари ва ёшлар учун эшигимиз ҳамиша очиқ.
Раҳмиддин Абраев,
Эрк демократик партияси аъзоси



Каримов журналист Паҳлавон Содиқни урганми?
Ўзбекистондаги расмий газета Муҳаммад Солиҳ ҳақида катта мақола чоп этди
Шуҳрат Бобожон: Танқид бўлмаган жойда
Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди