O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎХҲ Баёноти

ЎХҲ Баёноти
231 views
10 May 2012 - 15:48


(13 май фожеъасининг 7 йиллиги муносабати билан)

2005 йил 13 майда Андижон шаҳрида намойишга чиққан фуқаролар ҳарбийлар томонидан ўққа тутилди. Бу қирғинда ҳукумат расмий маълумотида 187 та киши, ҳуқуқбон ташкилотларга кўра бир нeча минг одам ўлдирилган.
Ва шу бугунгача бу қирғиннинг ташкилотчилари МХХ раиси Р. Иноятов ва собиқ ИИВ вазири Алматов ва бошқалар ўз қонли қилмишлари учун жазо олмадилар.

Аксинча, барча айб “Акрамий”ларга қўйилди. Ва уларнинг кўпчилиги қамоққа олинди ва ёки қочиб кетди. Мазкур жиноят қонли режимнинг биринчи ва охирги жинояти эмасди.

ЎХҲ бугунги ўзбек режимига сиёсий мухолиф Ҳаракат сифатида режимдан қуйидагиларни талаб қилади;

1. 2005 йилги Андижон фожеъаси юзасидан халқаро текширув ўтказиш ва айбдорларни жазолаш.

2. Ўша воқеъа муносабати билан ва 1999 16 февралдаги Тошкентдаги портлашлар ва бошқа турли сабаблар билан қамалган диний ва сиёсий маҳбусларни, журналистлар ва ҳуқуқбонларни жумладан 18 йилдан бери қамоқда қолаётган Қўқон жомеъ масжиди имоми Муҳаммад Ражаб қорини, Самандар Қўқоновни, Муҳаммад Бекжонни ва МХХ томонидан ўғирлаб кетилган Абдулла Ўтаев, Абдували қори, Ҳусниддин Назаров ва бошқаларни озод қилиш.

3. Умуман Ўзбекистон фуқароларини диний, фуқаровий, шахсий,маданий ижтимоий, сиёсий бошқа барча эркинликларини таъминланишини, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига, асосан, Ўзбекистон хукумати зиммасига олган халқаро мажбуриятларни таъминлаш.

4. Ўзбек мухолифатини ватанга қайтиб, сиёсий фаолият юритишига имкон бериш.

ЎХҲ Алишер Соипов, Фуад Шокирий ва Обид қори Назаровга ҳам ўзбек режими ёлланма қотиллари суиқасд уюштирган деб ҳисоблайди. Бунинг масъули – Ўзбек режимидир.

ЎХҲ Россия тартибни сақлаш органларидан Фуад Шокирийга, Швеция ҳукуматидан Обид қорига суиқасд уюштирган кимсалар ва буюртмачиларни топиш ва жазолашни талаб қилади.

ЎХҲ Муассислар Мажлиси