(“Эрк” партияси Швеция бўлими аъзоси Комилжон Шакиров хусусида)
Сўнгги кунларда олиб борилган текширувлар натижасида Комилжон Шакиров партия раҳбариятини ёлғон маълумотлар билан чалғитиб, аъзолик билетини қўлга киритгани аниқланди.
Аниқлик киритилишича, унинг жонли эфирдаги чиқишларида баён этилган шахсий “таржимаи ҳол” ва “сиёсий ўтмиш” билгилари унинг реал ҳаётига мос келмайди. Шунингдек, у миграция судидан кейин мухолиф фаолларга нисбатан туҳмат, иғво ва ҳақоратлар уюштириб, Ўзбекистон ҳукуматининг манфаатларига хизмат қилаётганини очиқдан-очиқ намоён этди.
Юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, партия ички Низоми ва тамойилларига асосан Шакиров Комилжон “Эрк” Демократик Партияси сафидан чиқарилганини маълум қиламиз. Ушбу қарор партия нуфузи ва адолатпарварлик тамойилларини муҳофаза қилиш мақсадида қабул қилинди.
“Эрк” Демократик Партияси Марказий Кенгаши



Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ
Нейзен Тевфиқ ҳақида