Мени уйим подъездида 5-қаватда бир кампир туради. Уни эри 5 йил аввал оламдан ўтган. 2 йил аввал эса унинг қизи ўз эри ва фарзандлари билан авто ҳалокатга учраб ҳалок бўлганди.
Магазиндан қайтаётсам, подъездимизнинг эшигида эълон осилиб турибди.
Бир парча қоғозга ручка билан ёзилганди:
“3000 сўм йўқотиб қўйдим. Ким топиб олса қайтиб беринг. 76-квартирага, Илтимос. Пенсиям оз, нон сотиб олишга пулим йўқ.”
76-квартирада ўша кампир яшарди. Чўнтагимдан 3000 сўм олдимда 5-қаватга кўтарила бошладим. Кампирга пул берганимда у йиғлаб юборди:
-Сен 12-чи одам бўласан, менга пул олиб келган. Раҳмат болам.
Мен лифт томон қайтдим. Орқамдан эса кампир:
-Болам, кўчадаги эълонни олиб ташлагин, уни мен ёзмаганман.
Кампир турганича кўз ёш тўкарди.
Инсонларнинг қалби юмшоқлиги ва яхшиликни раво кўриши менга қаттиқ таъсир қилди.
Қалбим юмшаб кетти.
Абдуқодир Саттор



Каримберди Тўрамуроднинг “Триптих”и ҳақида
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
Малоҳат Эшонқулова: Ўзбекистон режими танқиди ортидан YouTube’даги каналим ёпилди
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
Гўзал БЕГИМ: ЭРК МУАЛЛИМИ