O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Мухолифатчилар суҳбатидан

Мухолифатчилар суҳбатидан
1,305 views
24 April 2021 - 11:50

Эрк патиясининг Оврўпа бўлимлари муофиқлаштирувчиси бўлиб фаолият кўрсата бошлаган йилларимда сиёсатда жуда ҳам нўноқ эдим. Кўплаб саволлар мени қизиқтирарди мен саволларимга бир кишидан жавоб олишни истар эдим. Аллоҳга минг бора шукурлар бўлсинки бунга кўп ҳолларда эришар эдим.

Баъзи бир ватандошларимиз менга “сен нега дўкчини мокисидек Стокхолмдан Ослога қатнаб қолдинг” дейишарди.

Мени қизиқтирган бир савол бугун ҳаммани қизиқтиради аммо шу саволга ҳар ким ҳар хил ўз илми ва билимидан келиб чиқиб жавоб беради.

Бу ҳам бўлса мабодо “Сиз президент бўлиб қолсангиз қандай қилиб Ўзбекистондаги ноҳақликларни йўқотасиз ёки ишни нимадан бошлайсиз? Умуман қон қонгига сингиб кетган корупцияни тўхтатишни бирор йўли борми?” деган саволлар эди албатта.

Қолаверса мен бу суҳбатнинг стол атрофида эмас бир неча минг км сафарга кетишда бўлишини, машинада ёнма ён туриб савол бериш ва бунга эркин суҳбатдош сифатида жавоб олишни хуш кўрардим.

Ваҳоланки йўл узоқ, суҳбат учун мавзулар керагидан ҳам ортиқча эди. Суҳбатдошим мендан бу саволни кутмаган эдими ёки мен билмаган бошқа бир сабаб бормиди бунисини билмадим, бир оз уйлаб туриб жавоб бердилар.

Раис бир оз кулимсираб бу бир оз ноқонуний бўлади аммо натижаси муҳим деб гап бошладилар:

“Журналистларсиз барча вазирлар, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларини, шу билан бирга прокурорлар ва судяларни бир залга йиғардим.

Декларция қоғозини тарқатиб бор мол муклларингиз ва чет эл банкларидаги пул маблағларингизни уй жойларингизни очиқча ёзинглар. Шу қоғозга ёзган барча маблағларингиз ва мол мулкларингиз ҳамда нақт пулларингиз бугундан бошлаб даҳлсиз яъни ишлаб турган мансабларингиздан бўшагунларингача дердим.

Мана шу декларацияда кўрсатилгандан маблағингиз бугундан бирор сўмга ошса демак мана шу ёзиб кўрсатганларингиз давлат ихтиёрига мусодора қилинади.

Шу залда ҳозир мансабдан кечсангизлар ҳам бу мол мулкингиз сақланиб қолинади яъни ким истаса тадбиркорлик билан шуғуланиши мумкин дейман.

Бундан ташқари шубҳасиз ҳар бир кишига ДХХ томонидан махсус иш очилиб кимнинг қаерда қанча пули борлиги давлатга аниқ нарса. Шу папкани ҳам залга олиб келтираман истаган шахс ўзини мол мулки ва пуллари ҳақидаги маълумотни ўқиб кўриши мумкинлигини айтаман.

Ўзим ҳам декларция тўлдираман ва ўқиб эшитираман.”

Мен қолган жавобни кутмасдан сабрсизлик билан ака улар анои эмас, ҳаммаси яқинларининг номига ўтказиб қўйибди дедим.

Раис кулиб ҳеч хавотир олманг бу ҳақида ҳам ўша декларация қоғозида махсус бўлим бор яни ўша жойини ҳам тўлдиришлари керак бўлади дедилар.

Мана шунда ақлли ҳар бир мансабдор ўйлаб иш қилади. Борини сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Қолаверса уларнинг ҳеч бири камбағал ёки мол мулксиз эмас улар бу лавозимга келгунча керагидан ҳам ортиқча йиғиб олишган дедилар.

Мен қолганларчи ака наҳотки шу билан иш битса пастки қатламда ишлайдиганларни қандай тўхтатиш мумкин дедим.

Раис кулиб юқори олмаса пастки ололмайди, улар кимга суяниб олади, қолаверса мен олмасам сен нега оласан деб улар пастки қатламни назорат қилишга мажбур бўладилар. Буни назорат қилиш жуда ҳам осон.

Аммо шунда ҳам 10-20 фоиз сақланиб қолади мана сиз ҳали Орўпага келганингизга бир йил бўлгани йўқ булардан ўрганинг ўша 10-20 фоизни йўқ қилишни дедилар.

Дўстназар Худойназар